Хавфсизлик белгиси – соғлом овқатланиш кафолати

11.11.2020, 16:04

Хавфсизлик белгиси – соғлом овқатланиш кафолати

Бугун бозор ва савдо расталарида сотувга қўйилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига аниқ кафолат берувчи белги ёки тамға борми? Афсуски йўқ. Фақат озиқ-овқат маҳсулоти қадоқланаётган пайтда унинг чиққан ва амал қилиш муддатлари санаси белгилаб қўйилган, холос.  Демак, ишлаб чиқарувчи ҳам, етказиб берувчи ҳам ва ёки савдо ташкилоти ҳам озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги учун жавобгарлик масаласида тортишиш имконияти мавжуд.

Албатта, бу ҳолат истеъмолчи сифатида аҳолининг соғлом овқатланиш меъёрларига салбий таъсир ўтказмасдан қолмайди. Овқатдан заҳарланиш ёки турли касалликларга чалиниш ҳолатлари рўй берганда ҳам бу масалада ўзининг жавобгар санайдиган ташкилотни топиш амри маҳол бўлади. Сабаби савдо расталарига сохта бренд билан маҳсулотлар кириб келаётганини ҳам тан олмасикдан бошқа иложимиз йўқ.

Яқинда, тўғрироғи 2020 йилнинг 10 ноябрь куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори айнан юқоридаги муаммоларни бартараф этишда муҳим асос бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир. Қарорда  озиқ-овқат маҳсулотларини таркибида  туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиги учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи хавфсизлик белгилари билан тамғалаш 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб ихтиёрий равишда амалга оширилиши белгиланди. Аммо юқорида белгиланган санадан бошлаб, таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида  хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.

2025 йилнинг 1 январидан бошлаб,  республика ҳудудига реализация қилиш учун олиб кириладиган ва маҳаллий ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлик белгилари билан мажбурий тамғаланади. Бу албатта, халқимизнинг савдо нуқталаридан хавфсизлиги таъминланган ҳақиқий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш имкониятини яратади.

Зеро, давлатимиз  томонидан аҳолининг соғлом овқатланиши, оммавий спорт билан банд бўлиши ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиши учун катта ғамхўрликлар қилинаяпти. Бу саъй-ҳаракатлар ўзининг самарасини беришида биз депутатлар ҳам халқ орасида Президент фармон ва қарорларини тарғиб қилишда фаол иш олиб боришимиз лозим.

Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+