МЖТКнинг нечта моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда?

03.12.2020, 17:37

МЖТКнинг нечта моддасига ўзгартиш ва  қўшимчалар киритилмоқда?

Йиғилишда “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кескин тортишувларга сабаб бўлди.

Таклиф этилаётган лойиҳада МЖКнинг 3241–3248, 32415-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, уни апелляция инстанцияси судида иш юритиш муддатлари, тартиби ва талабларига тааллуқли бўлган янги 3241–3248-моддалар билан тўлдириш, шунингдек, XXIV1 бобнинг 2-§ ни кассация инстанциясида иш юритиш тартибини белгиловчи янги таҳрирда баён этиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, амалда мавжуд бўлган Олий суд судьясининг назорат шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим чиқариш ваколати бекор қилинмоқда. Яъни, МЖтКда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда берилган шикоят (протест) кассация инстанцияси судининг иш юритувига қабул қилиниб, судлов ҳайъатида кўриб чиқилиши таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эса жамиятнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикрларини билдирган ҳолда, қонун лойиҳасини маъқуллашди.

  • Кўрилди
    572
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+