“Мадинабону-Робиябону ҳамкор”  ННТ ўқув маркази кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини бепул ўқитишда ёрдам беради

23.01.2018, 16:41

“Мадинабону-Робиябону ҳамкор”  ННТ ўқув маркази кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини бепул ўқитишда ёрдам беради

O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва ривожлантиришда O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгашлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Мадинабону-Робиябону ҳамкор”  ННТ ўқув маркази ходимлари ва ўқувчилари, партия “Ёшлар қаноти” ва “Ёш либераллар” клуби аъзолари ва ёш тадбиркорлар иштирок этди.

– Ёшларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш партиямиз олдидаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади, – дейди O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Л.Кенжаева. – Айни вақтда ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёш тадбиркорлар сафини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий билим ва кўникмасини юксалтириш, ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбир якунида “Мадинабону-Робиябону ҳамкор” ННТ ўқув маркази Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда O‘zLiDeP вилоят Кенгашлари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Унга кўра, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини бепул ўқитиш кўзда тутилган.

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1754
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

sitora2020-06-19 11:14:47

testlar boli meni


saida2020-06-19 10:58:08

talaba bo`lish


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+