Амалий ва кўп қиррали муносабатларнинг янги босқичи
14.12.2020, 09:40
Кеча Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида ЕОИИга аъзо мамлакатлар етакчилари Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилдилар. Қайд этиш керак, Қонунчилик палатаси депутатларининг бир неча ой давомида олиб борган ўрганишлари, масалага ҳар томонлама чуқур ёндашувлари натижасида мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида ҳамкорлик қилиши тўғрисида қарор қабул қилишга эришилган эди.
Дарҳақиқат, ҳозирги даврда Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилаётгани ҳар томонлама мақсадга мувофиқ. Бизнинг фикримизча, кузатувчи мақомида бўлиш ҳар қандай интеграция жараёнининг дастлабки босқичи бўлиб, кузатувчи давлат сифатида иттифоққа аъзоликнинг устунликлари ва камчиликларини чуқур таҳлил қилиш, миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиш, миллий қонунчиликни иттифоқ қонунчилиги билан уйғунлаштиришда қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритишларни ўрганиш ва тайёргарлик кўриш учун ўзига хос имконият ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бу амалий ва кўп қиррали муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги босқичига чиқиш, ташкилот доирасида рўй бераётган муҳим жараёнларни янада чуқур ва аниқ тушуниш имконини беради.
Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг