O‘zLiDeP банклар билан яқин ҳамкорлик қилмоқда

25.01.2018, 14:57

O‘zLiDeP банклар билан яқин ҳамкорлик қилмоқда

Тошкент давлат аграр университетида O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ва “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдоридир. Шундан келиб чиқиб, партия мамлакатимиздаги банк муассасалари қатори “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки билан ҳам ҳамкорликда кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, бошланғич капитални шакллантириш учун кредит ажратиш, оилавий тадбиркорлик, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти, касаначилик, ҳунармандчилик ва шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун микромолиявий хизматлар кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларда бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишни кўзда тутувчи лойиҳаларни молиялаштириш, янги иш ўринлари ташкил қилаётган корхоналар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларга технологик жиҳозлаш ва модернизациялаш учун замонавий ускуналар ва мини-технологиялар харид қилишга кредитлар бериш масаласига ҳам жиддий ёндашилмоқда.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари тижорат банклари орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаётганларга бошланғич капитални шакллантириш, ўз фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган битирувчиларнинг «Start-up» лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлашди.

Шунингдек, мулоқотда “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда O‘zLiDeP йўналишларидан келиб чиқиб, юқорида белгилаб олинган вазифаларни ёшлар, хотин-қизлар, умуман аҳолини тадбиркорликка йўналтиришга қаратилган  партиявий лойиҳалар орқали амалиётга татбиқ этишга келишиб олинди.

 O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+