Ўқитувчининг қадри баланд юртда янги Ренессансга пойдевор яратилади

04.01.2021, 15:10

Ўқитувчининг қадри баланд юртда янги Ренессансга пойдевор яратилади

Ўқитувчи билим одами. Фикри-зикри китоб, дарслик, ўқувчисининг ўзлаштириши билан банд бўлади. Сабоқларга соатлаб тайёрланади, туни билан тиним билмайди. Шундай касб эгаси моддий муаммолар гирдобида қолса ёки уни қандайдир молиявий масалалар чалғитса, у дарс ўта олмайди, сабоғига шогирдини жалб қила олмайди. Бу оддий кўринса-да, жуда катта муаммо. Чунки ўқитувчи меҳнати маҳсули – ақлли, билимли ва доно ёшлар тимсолида намоён бўлади.

Бу фикрлар Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатини тинглагандан сўнг туғилди. Юракка етиб борадиган гаплар айтилди-да.  Масалан, олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицей олий ўқув юртлари тасарруфига ўтказилиши, 187 та техникум ҳам ўз йўналиши бўйича турдош олийгоҳ ва тармоқ корхоналарига бириктирилиши каби янгиликлар ҳар бир ёшларни ва ота-оналарни қувонтириши табиий.

Президентимиз келгуси йилдан бошлаб, физика ва чет тилларини ўрганишни устувор йўналиш этиб белгилашни таклиф этди. Мен ҳам шу соҳада илмий иш олиб бораётган бўлажак олим сифатида таклифни мамнуният билан қабул қилдим. Илмга ва фанга берилаётган юксак эътибор юртимиз тараққиёти ва равнақига хизмат қилади. Зеро, ўқитувчининг нуфузи ва қадри баланд юртда янги Ренессансга пойдевор яратилади.

Ёрқин Тошмуродов,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини

 механизациялаш муҳандислари институти

Қарши филиали ҳузуридаги академик

лицей директори, O'zLiDeP фаоли

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    816
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+