Устувор вазифалар аҳоли фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади

05.01.2021, 10:58

Устувор вазифалар аҳоли фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади

Ҳар бир якунланиб бораётган йил охирида давлатимиз раҳбарининг Парламентга Мурожаатномасини интиқлик билан кутамиз. Бу йилги Мурожаатномани ҳам ойнаи жаҳон орқали томоша қилдик.

Ҳақиқатдан ҳам юртбошимиз ўтган 2020 йил давомида барча соҳаларда амалга оширилган ишлар, келгуси йил учун режа ва дастурлар, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ва  келгусидаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.  

Мурожаатнома халқимиз ҳаётини яхшилашга, ҳар бир фуқарони қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида эҳтиёжманд аҳоли бандлигини таъминлашга, ёшлардан тортиб, кекса нуроний отахонларимиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини, аёллар ва тадбиркорларни, шу қатори барча соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги билан аҳамиятли.  

2021 йилда сиёсий партиялар ҳаётида муҳим сиёсий жараён Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бу борада нафақат сиёсий партиялар, балки ҳар бир давлат ва нодавлат идоралари, бутун аҳолимиз фаол иштирок этишлари, ташаббускор бўлиши таъкидланди. Бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилади.  

Юртбошимиз биринчи навбатда, сайлов комиссиялари аъзоларини сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича тизимли ўқитиш, ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан билдирилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга тадбиқ этиш ишларини давом эттириш зарурлигини қайд этди. Бу муҳим сиёсий кампания янги Ўзбекистон шароитида сайловчиларимиз, барча фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, фуқаролик позицияси юксалиб бораётганини яна бир бор намоён этади, дея ишонч билдирди.  

Президентимиз томонидан айтилган юқоридаги фикрлар O’zLiDeP партияси олдига ҳам юксак вазифаларни қўяди. Сайловолди жараёнларга ҳозирданоқ катта тайёргарлик кўриш, электорат билан ишлашда янгича тизимга ўтиш, партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда юқори суръатларда давом қилиш, шунингдек биз депутатлар олдида сайловчилар билан бевосита учрашувларда Мурожаатномада белгиланган устувор вазифаларни аҳолига кенг тушунтириш ва уларни амалга оширишда ҳамкорликда ҳаракат қилиш орқали назоратини олиб бориш масъулиятини юклайди.  

Ушбу шарафли масъулиятни бажаришда эса ҳар биримиз ғайрат билан ишлашга, олдимизга қўйилган улкан мақсадларни амалга оширишда албатта фаол ва ташаббускор бўлишимиз керак.

Таъкидлаш зарурки, жорий йилдаги пандемия сабабли барча соҳаларда  жиддий инқирозлар юз берди. Мамлакатимизга кириб келган бу офат барча соҳалар сингари инсон соғлиги ва унинг онгига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.  

Аммо айтиш керак, бунинг натижасида тиббиёт ва кўплаб соҳаларда тажрибалар тўпланди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни янада юксакка кўтариш шартлиги амалда исботланди.  

Бунинг учун аҳоли айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш керак. Чунки давлат ва жамият тараққиётининг пойдеворини ҳар томонлама етук ва баркамол ёш авлод вакиллари қуради. Давлатимиз раҳбари айнан Мурожаатномада ёшлар масаласи ва аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тиббиёт соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратганлари бежиз эмас. 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб ном берилиши бунинг исботидир.  

Мурожаатномада шунингдек, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга елкадош бўлиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Айниқса тадбиркорларнинг ўз фаолиятини янада ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни тўлиқ ҳимоя қилишга қаратилган яхлит бўлган “Тадбиркорлик кодекси” ни ишлаб чиқиш кераклиги қайд этилди. Бу таклиф O’zLiDeP сайловолди дастурида ҳам ўз аксини топганлиги  билан аҳамиятлидир.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатномада баён қилинган режа ва лойиҳалар, белгиланган вазифалар мамлакатимиз тараққиётини, аҳоли фаровонлигини  янада юксак босқичга олиб чиқиш билан бирга, ҳар биримизни юксак марралар сари етаклайди.

Ш. ОТЕМИСОВ,  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши аппарат раҳбари,

 Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси депутати

  • Кўрилди
    652
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна2021-01-06 15:07:51

Хакыйкаттанда макалада корсетилип отилгениндей ак хурметли Президентимиздин Муражжатнамасындагы кен колемли уазыйпаларды амелге асырыуда биргеликте харекетте болсак, корсетилген кате кемшиликтен тууры натийже шыгарып алдагв уакытта жумысларымызды жанеде жанландырсак, бул улкен дастурий хужжеттин орынланыуына оз улесимизди коскан боламыз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+