Ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйдик

07.01.2021, 14:25

Ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйдик

Давлатимиз раҳбарининг бугунги Мурожаатномаси айнан халқимизнинг ҳохиш-истакларини чин маънода қўллаб-қувватлашга, ёшлардан тортиб, нуронийларимизнинг, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, аёллар, тадбиркорлар ва барча соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги ғоятда қувонарлидир.

Юртбошимиз томонидан ўтган 2020 йил барчамиз учун қийинчиликлар туғдиргани, пандемия даврида тиббиёт соҳасини янада ислоҳ қилиш, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида барча саъйи ҳаракатлар амалга оширилгани, замонавий тиббиётни қўлланилиши, буларнинг барчаси юрт отасининг ҳалқига бўлган меҳр-мурувватидир.  Карантин даврида вақтинча ишламай қолган соҳаларни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларидаги вақтинчалик танаффусларни ўз ўрнига келтириш  мақсадида, ишларни янада жадал ривожлантириш учун имтиёзлар яратилиши таъкидлаб ўтилди.

Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйдик. Бунинг учун аввало “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида амалий саъй-ҳаракатларни олиб боришимиз даркор.  Таълим ва тарбияни беришда самарали усуллардан фойдаланиш ва мақсадли сармоя  муҳим аҳамият касб этади.  Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради. Ушбу ўринда Мурожаатномада таъкидланганидек, ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи эътиборимиз марказида бўлади.  Қувонарлиси шундаки, Президентимизнинг Ёшлар форумидаги учрашувида ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш учун 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ажратилиши таъкидлаб ўтилди. Барчамиз учун эндиги вазифа – ушбу ташаббус ва таклифларни тўлиқ амалга оширишдан иборат.

2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили ” деб эълон қилинди.  Мурожаатномадан келиб чиққан ҳолда ўз олдимизга қўйган муҳим вазифаларни тўғри қўйиб, уларни  ўз ўрнида ва тўғри  ижро эта олсак биз кўзлаган амалий натижаларга ва белгиланган марраларга ғолибона эришамиз.

Сардоржон РАХМОНОВ

Халқ депутатлари Наманган

Вилоят Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    910
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+