Маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизими яратилади

21.01.2021, 17:04

Маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизими яратилади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш ишлари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари томонидан  жорий йилнинг 19 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маънавий бирлашув, миллий ғоя, мамлкатимиз мафкураси, барча соҳаларда маънавий-маърифий ишлар узвийлиги масалаларига алоҳида фикр юритилди.

Айни вақтда бутун дунёда ҳукм сураётган кескин глобаллашув, рақобат, манфаатлар тўқнашуви миллий ўзлик ва маънавий қадриятларни миллатга, халққа, ёш авлодга чуқур сингдириш заруратини тақозо этмоқда. Бундай кунда бепарволик ва лоқайдликка асло йўл қўймаслик даркор. Бунинг учун эса муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш лозим.

Халқимизда яхши ибратли нақл бор: “Тарбияда танаффус бўлмайди”. Аммо реал кўз билан қарайлик, таҳлил қилайлик, маънавий-маърифий ишлардаги узвийлик ўзини оқламаяпти. Қайси маънодаки, боғча, мактаб, олий таълим, маҳалла бир-бири билан намунали ҳамкорликни йўлга қўя олмаяпти. Айни танқиднинг давлатимиз раҳбари томонидан билдирилгани ҳам бу борада маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, хусусан, ўғил-қизларни болалигиданоқ билимли ва фазилатли этиб тарбиялаш, бунинг учун мактабгача таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатиш тизимини ишлаб чиқиб амалиётга татбиқ этиш кераклигини англатди.

Шунингдек, видеоселектор йиғилишида жорий йилдан бошлаб, маънавият ва маърифат соҳаси ихтисосликларини фанлар классификаторига киритиш, бу йўналиш бўйича етук кадрлар тайёрлаш бўйича берилган топшириқлар ҳам миллий ғуруримизни янада кўтариб юборди. Негаки, бунинг алоҳида фан сифатида ўқитилиши юксак маънавиятли халқни камол топтиришда, тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Бегали ҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+