O`zLiDeP депутати кўмаги билан пшағорликларнинг ички йўллари таъмирланадиган бўлди

28.01.2021, 16:29

O`zLiDeP депутати кўмаги билан пшағорликларнинг ички йўллари таъмирланадиган бўлди

Зомин туманидаги Пшағор МФЙ худудида яшовчи аҳоли Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Эркин Холматовни яхши танишади. Фаол депутат ўз сайловолди дастурига киритилган барча масалаларни босқичма-босқич ҳал қилиб, одамлар ишончини қозониб улгурган.

Мисол учун ўтган йил депутатга “Қўштол” МФЙ Қангли қишлоғи аҳолиси ичимлик суви таъминотидан узилиб қолганлиги бўйича мурожаат келиб тушган эди. Халқнинг ишончли вакили ташаббуси билан партия фаоллари бўлган “Жиззах паластмасса” АЖ ва “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ ҳомийлигида 15 млн. сўмлик 150 диаметрлик узунлиги 300 метр бўлган сув қувурлари олиб берилди. Айни пайтда муаммо тўлиқ ҳал қилиниб, қишлоқ аҳли тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Бундай мисолларни кўплаб айтиш мумкин. Шу сабаб депутатнинг навбатдаги ушрашувида Пшағор МФЙ 5-умумтаълим мактаби фаоллар залига одам сиғмай кетди. 

Учрашувда даставал йиғилганларга Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ишлар ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.

Сўнгра  аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Жумладан, Ёшлик МФЙ раиси Ў.Абдукаримов томонидан кўтарилган ичимлик суви, яроқсиз холатга келган электр сим ёғочлари  ҳамда аҳоли яшаш жойи марказидаги мол бозорини чеккароғ жойга кўчириш  масалалари “Обод маҳалла” дастурига киритиладиган бўлди.

Шунингдек, Пшағор МФЙ раиси С.Эргашев томонидан маҳалланинг сел оқибатида сув олиб кетган  ички йўлларини  таъмирлаш учун Малитка трактори  бўйича сўралган мурожаати шу ернинг ўзида ечимини топган бўлса, шу маҳалланинг яна бир фуқароси У. Хўжамқулованинг  сел олиб кетиш оқибатида яроқсиз холга келган уйининг таъмири учун  бир мошин қум ва цемент сўраб қилган мурожаатига,  депутат ўз хисобидан ёрдам кўрсатадиган бўлди.

Зомин тумани Нурликент  МФЙда  жойлашган 54-мактаб 2009 йилда қурилган. Ҳозирда мазкур таълим муассасасида 531 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Муассасанинг асосий ўқув биноси қурилганига 13 йилдан ошган бўлса-да замон талабларига мутлақо жавоб бермайди.

Мактаб директори  Ш.Эргашовнинг таъкидлашича, ҳозирда муассасада ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун етарли шарт-шароитлар мавжуд эмас. Иситиш тизимида электр муаммоси,  синфхоналар хамда бинонинг ташқи фасади таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

Шу масалада депутатдан кўмак сўраган Ш.Эргашовнинг мурожаати этибордан четда қолмади. Муассасани қайта таъмирлаш ишлари 2022 йилги Давлат дастурига киритиладиган бўлди.

O’zLiDeP фаолларининг вилоят аҳли билан учрашувлари, мулоқотлари  давом этмоқда.

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+