Жиззах ҳарбий гарнизонида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

22.02.2021, 19:57

Жиззах ҳарбий гарнизонида маънавий-маърифий  тадбир ташкил этилди

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат Дастури мазмун-моҳияти ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган тадбир ташкил этилди.  

Гарнизон маданият саройида бўлиб ўтган мулоқотда дастлаб мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган ёшлар сиёсати, Ўзбекистон Ёшларининг Биринчи Форумидаги Президентимиз маърузасида илгари сурилган ташаббуслар ҳамда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгилаб берилган долзарб вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинди.

- O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари ташаббуси билан ташкиллаштирилган бугунги тадбир ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, аскарларимизнинг маънавий дунёқарашини орттиришда катта аҳамиятга эга, - дейди гарнизон тарбия - маънавий ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Зиёдулла Мамажонов.

Мулоқотдан сўнг иштирокчилар аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳарбий техника намуналари билан яқиндан танишдилар. Аскарларнинг маънавий ҳордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида таклиф қилинган Жиззах шаҳар Маданият бўлими ходимлари ижросида Ватанни, тинчликни, ҳарбийларимизни улуғловчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир якунида ҳарбий хизматда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ аскарларга эсталик совғалари топширилди.

                             Холбек АСАТОВ,    

      O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий

партия ташкилоти “Ёшлар қаноти”

гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    152
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+