Давлат дастуридан келиб чиқувчи партиянинг устувор вазифалари қуйи бўғинларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда

30.01.2018, 16:31

Давлат дастуридан келиб чиқувчи партиянинг устувор вазифалари қуйи бўғинларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда

O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Янгиқўрғон туман кенгаши томонидан “Мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити-барқарор иқтисодий юксалишда устувор аҳамият касб этади” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

- Яқиндагина Президентимиз фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури партия фаоллари олдига хам бир қатор вазифаларни қўяди, - дейди Янгиқўрғон туманидаги “Дизайн лойиҳа” МЧЖдаги O`zLiDeP бошланғич партия ташкилоти раиси Нуриддин Каримов. – Биз Давлат дастурини партиянинг қуйи бўғинлари айниқса, аҳоли ўртасида тарғиб этибгина қолмай, партиямиз электорати манфаатларини ҳимоя қилишда, тадбиркорликни ривожлантиришда ўз масъулиятимизни оширишимиз лозим.

Давра суҳбати иштирокчилари Давлат дастурининг ижросини таъминлашда тадбиркорлар ҳам фаоллик кўрсатиши, тадбиркорлик ривожи ўз навбатида мамлакат иқтисодиёти равнақига хизмат қилишини, тадбиркорликни ривожлантириш орқали ўз оилалари турмуш фаровонлигини, қолаверса, давлатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ўз ҳиссаларини қўшишларини таъкидладилар.

- Мен бу йил касб-ҳунар коллежини битириб, фермерлик фаолиятини бошламоқчиман, - дейди Зоирбек Нақиббоев. – Бунинг учун ер майдони олишга ариза бердим. Биз каби ёшларга берилаётган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжалиги барпо этиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшмоқчиман.

Давра суҳбатида бугунги кунда давлат рўйҳатидан ўтган тумандаги 1500 га яқин тадбиркорлик суъектлари, 1900 та фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва умуман олганда туманда хусусий сектор ривожи йўлида партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Суҳбат асносида партия фаоллари Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан  қабул қилинадиган амалий чора-тадбирлар ҳусусида ҳам келишиб олдилар.

 Иброхим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар

ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+