Деҳқонободдаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га кирган хонадонларга 8 минг дона мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди
05.04.2021, 19:33
Ерга чўп суқса, куртак чиқарадиган айни баҳор пайтида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси билан ҳамкорликда Деҳқонобод туманидаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га кирган хонадонларга 8 минг дона турли мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди.
Дастлаб “Янгиобод”, “Бешбулоқ” ва “Бўстон” МФЙда яшовчи кам таъминланган хонадонларнинг ҳар бирига 15 донадан олма, олхўри, шафтоли, нок, анор, ёнғоқ, ўрик, гилос ва бошқа мевали дарахтларнинг пайвандланган кўчатлари берилиб, экиш агротехникаси тушунтирилди, намуна сифатида бир нечта хонадонларга кўчат ўтқазиб берилди.
-Ҳамкорликда амалга оширилаётган бу хайрли тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилиб, кунлар илиши билан Деҳқонободдаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да қайд этилган хонадонларга помидор, булғор қалампири кўчатлари ҳамда турли кўкатлар уруғлари билан таъминланади ҳамда парваришлашга кўмаклашилади,- дейди O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Арзиқул Шеров. – Бу ташаббус вилоят бўйича кенг ёйилиб, барча туманларда амалга оширилади. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ва аҳоли хонадонлари даромадларини оширишда бу саъй-ҳаракатларнинг аҳамияти ниҳоятда катта.
O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?
17.05.2024, 12:20
-
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган?
17.05.2024, 12:15
-
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
17.05.2024, 11:21
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
-
Депутат маҳалла еттилиги фаолиятини танқидий ўрганди
16.05.2024, 12:39
Фикрингизни қолдиринг