Партия кўмагида асакалик Р. Турғунова “Темир дафтар”дан чиқарилди

27.05.2021, 16:15

Партия кўмагида асакалик Р. Турғунова “Темир дафтар”дан чиқарилди

“Темир дафтар” рўйхатига киритилган Роҳатой Турғунова Асаканинг “Дўрмон” маҳалласида яшайди. Ерга меҳри баланд. Бир кафт ердан даромад олишни билади. Бироқ бу имкониятдан фақатгина ёз-куз мавсумида фойдалана олади холос-да. Демак, иссиқхонага эҳтиёжи бор.

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши томонидан тадбиркорликка қизиқувчи фуқаролар муаммолари ўрганилганда, Роҳатой ҳам ўз масаласида мурожаат қилди. Мақсади – шугина муаммоси ҳал бўлсаю, “Темир дафтар”дан чиқарилса...

Астойдил ҳаракат, хайрли ният баракасини бериши бор гап. Партия туман Кенгаши ташаббуси билан ҳомийлик асосида фуқаронинг томорқасига иссиқхона қуриб берилди. Эрта баҳорда экилган бодринг бугунга келиб мўл ҳосилини бераётганидан Роҳатой ҳам, оиласидагилар ҳам хурсанд.

-Бир кунда 80-100 минг сўм даромад оляпмиз, - дейди Р.Турғунова. – Бемалол рўзғор камларини тўлдиряпмиз. Иккинчи ҳосил учун исмалоқ ва дуккаклилар экиш ниятидамиз. Бизга мана шундай хонадонимизда туриб даромад олиш имкониятини яратиб берган партия фидойиларига раҳмат!

Бугун Роҳатой каби “Темир дафтар” ва “Аёллар” дафтарларига киритилган хотин-қизларнинг партияга ишончи ортган. Депутатлар ва фаол тадбиркорларнинг амалий кўмаклари нафақат “дафтар”лардан чиқарилишларига, шу билан бирга уларга оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишларида туртки бўлаётир.

Муқаддамхон ИБРАГИМОВА,

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    819
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+