Ёшларда интернет маданиятини шакллантириш муҳим вазифа

06.02.2018, 11:25

Ёшларда интернет маданиятини шакллантириш муҳим вазифа

O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши томонидан Булунғур қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Хавфсиз интернет” партиявий лойиҳаси доирасида “Интернет хавфсизлиги ва ёшларда интернет маданиятини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизда жисмонан соғлом, маънан етук авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларни замонавий ахборот технологияларини пухта ўзлаштириши учун яратилаётган шароитларга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шунга қарамай зўравонлик, гиёҳвандлик каби иллатларни тарғиб этувчи айрим веб-сайтлар ёшлар тарбияси, миллий маънавиятимиз, тинч ва осойишта ҳаётимизга таҳдид солаётгани сир эмас. Бу эса ёшларнинг интернетдан фойдаланиш кўникмаси, маданиятини тўғри шакллантиришни тақозо этмоқда.

–  Ҳозирда интернетдан фойдаланувчиларнинг салмоқли қисмини ёшлар ташкил этади, – дейди O‘zLiDeP фаоли Моҳира Хушбекова. – Шу боис ёшларда интернетдан мақсадли фойдаланиш маданиятини юксалтириш, ёшларда интернет ахборотларидан тўғри ва ўринли фойдаланиш, малакасини ошириш, салбий таъсир кўрсатувчи ахборотлардан ҳимоялаш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта. 

– Интернет ахборотларидан тўғри фойдаланмаслик оқибатида айрим тенгдошларимизнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани биз ёшларни ҳам ташвишга солади, – дейди Булунғур қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Отабек Дубаев. –  Бугунги тадбир ёшларнинг интернет тармоғидан тўғри фойдаланиш борасидаги билим ва тушунчаларимизни янада бойитишга ёрдам берди. 

Тадбирда оила, маҳалла, таълим маскани ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш масалалари юзасидан атрофлича фикр юритилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1880
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+