Ёшлар касб-ҳунар эгалламоқда

06.02.2018, 16:44

Ёшлар касб-ҳунар эгалламоқда

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши ташаббуси билан Жомбой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” шиори остида учрашув бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта ўзлаштириши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этишлари учун барча шароит яратилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим роль ўйнамоқда. 

Мазкур коллежда ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни бўш вақтидан самарали фойдаланиш, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалиёт маркази ташкил этилган. Ҳозирда ушбу амалиёт марказида кўплаб ёшлар касбга йўналтирилмоқда.

Амалиёт марказига ўқувчи-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида 20 га яқин замонавий тикув машиналари, пазандалик асбоблари келтирилган. Ўғил болаларга дурадгорлик, темирчилик, чилангарлик касбларини пухта ўрганиш имконини берадиган меҳнат таълими устахоналари ташкил этилди. 

– Ёшларни ўқувчилик давридан бошлаб касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини юксалтиришда бу муҳим аҳамият касб этади, – дейди амалиёт маркази раҳбари Наргиза Қаршиева. – Амалиёт марказида ҳозирда 60 та ўқувчилар тикувчилик, чеварлик, миллий ҳунармандлик ва сартарошлик, косиблик, тунукасозлик каби ўнга яқин касб-ҳунар сирларини ўрганишмоқда.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари коллеж ҳаёти, коллеж кутутбхонасида ўтказиладиган “Китобим – офтобим” машғулотларини кузатишди.

Тадбир сўнгида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, қобилият ва қизиқиши асосида таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш борасидаги муҳим вазифалар, бу борада ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. 

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+