Пахтаободлик хотин-қизлар муаммолари қай даражада бартараф этилмоқда?

03.06.2021, 13:55

Пахтаободлик хотин-қизлар муаммолари қай даражада бартараф этилмоқда?

Бу саволга O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида жавоб берилди. Унда халқ ноиблари мазкур йўналишда туманда олиб борилаётган ишлар, муаммолар, келгуси режалар хусусида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Хожиматованинг ҳисоботини тингладилар.

Айни вақтда Пахтаобод туманидаги жами 35 минг 550 та хонадонда 94 минг 277 нафар хотин-қизлар рўйхатга олинган. Улардан 2650 нафари “Аёллар дафтарига” киритилган. Мавжуд йўналишлар бўйича уларнинг муаммолари бартараф этиб келинмоқда. Туман хотин-қизларининг ташвишлари, муаммоларини ҳал этиш юзасидан амалга оширилиб келинаётган чора-тадбирлар муносиб турмуш тарзи ва ҳуқуқ-манфаатлари ҳимояси учун хизмат қилмоқда.

-Айни кунга қадар “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларнинг 2454 нафарига турли даражаларда амалий ёрдамлар кўрсатилиб, рўйхатдан чикарилди, - дейди мутасадди. - Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг 572 нафарига бандлик масаласида кўмак зарурлиги аниқлангач, уларнинг 542 нафарининг бандлиги таъминланди. 102 нафар ижтимоий муҳтож аёлларга 980 мингдан накд пул микдорида ёрдамлар кўрсатилди. 823 нафар турли касалликлардан азият чекаётган аёлларнинг 814 нафарига кенгайтирилган тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

Йиғилиш давомида депутатлар ўзларини қизиқтирган ва сайловчиларини қийнаётган муаммолар юзасидан барча саволларига мутасаддидан батафсил жавоблар олдилар.

Маликахон ЖАЛОЛОВА,

O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+