Депутат “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди

30.06.2021, 17:17

Депутат “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди

Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” номли муассасада 68 нафар тарбияланувчи истиқомат қилади. Бу ерда меҳрга муҳтож, кўнгли ўксик дилбандлар ҳолидан хабар олувчиларнинг қадами узилмайди. Саховатга тўла меҳрибонлик уйида давлатнинг чинакам ғамхўрлигини ҳис қиласиз.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Умидахон Зокированинг сайловчилар муаммоларини ўрганиш мақсадидаги навбатдаги учрашуви ушбу муассасадан бошланди.

Мазкур ҳудудда партия Андижон вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Депутат ва ёшлар” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати самимий ва кўтаринки рухда ўтди.

– Бу ердаги ёшларнинг дунёқараши, билим олишга иштиёқини кўриб, ҳавас қиласиз, – дейди У.Зокирова. – Уларнинг қалби илмга чанқоқ, юраклари эзгу ташаббуслар билан тўла. Бир-биридан қизиқувчан, шижоатли йигит-қизлар билан келажак мақсадлари, орзулари хусусида суҳбатлашдик. Ўз навбатида, муассаса битирувчиларининг уй-жой билан таъминланиши юзасидан ҳам мутасаддиларнинг фикрларини олдик. Масалан, ўтган йилда 6 нафар тарбияланувчи Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳудуддаги 1-оилавий ётоқхонага жойлаштирилган бўлса, жорий йилда 2 нафар тарбияланувчининг уй-жойга эҳтиёжи йўқлиги сабабли бу масала ҳал этилган.

Халқ вакили муассасада яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар билан яқиндан танишиш давомида тарбияланувчи ва ходимларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга берилаётган имтиёзлар, жорий йилги Давлат дастурининг ёшлар масалалари бўйича бандлари тўғрисида тушунчалар берди.

Учрашув якунида муассаса тарбияланувчиларига совға-саломлар улашилди.

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+