Бектемир туман ҳокими ва O'zLiDeP депутати сайёр қабул ўтказди

14.07.2021, 15:43

Бектемир туман ҳокими ва O'zLiDeP депутати  сайёр қабул ўтказди

Бектемир туманидаги “Нурафшон” маҳалласида туман ҳокими Тапил Махамадзияев, шу округдан сайланган Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гавхарой Тухтасинова ва барча мутасадди  ташкилот вакиллари  иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Маҳалла аҳли ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилди ва айрим муаммолар жойида ўз ечимини топди. Шунингдек, “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган  Дилноза Матсаидовага тикув машинаси совға қилинди. Иш сўраб мурожаат қилган иккинчи гуруҳ ногирони Рустам Нарбўтаевни маҳалладаги ҳақ тўланадиган ишга жалб қилинди. Ичимлик суви, ички йўллар масаласида ҳам кўплаб саволлар берилди. Туман ҳокими  ҳар бир муаммо ечими бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди ва қисқа муддат ичида ушбу муаммоли масалалар ўз ечимини топиши тўғрисида аҳолига тушунтириб ўтилди.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    664
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+