O'zLiDeP фаоли кўмагида 50 нафар аёллар ишли бўлди
24.07.2021, 15:55
O'zLiDeP Поп туман Кенгаши тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар ҳақида мунтазам равишда тарғибот ишларини олиб бормоқда. Туман ҳудудининг Озод маҳалла фуқаролари йиғинида Наргиза Давронова саьй-ҳаракати билан SHAXOBIDDIN SHUKRONA ТEXTILE ишлаб чиқариш кооперативи фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида маҳалла аҳли учун бу ажойиб совға бўлди.
Қувонарлиси шундаки, корхонада "Аёллар дафтари" рўйхатига кирган 50 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар иш бошладилар.
- Мен берилган имкониятдан фойдаланиб, Микрокредитбанкдан 225 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олдим, - дейди тадбиркор Наргиза Давронова. - Бу маблағ эвазига корхонани замонавий дастгохлар билан жиҳозладик, хотин-қизларни зарур касб-хунарга ўқитдик. Бошланиши чакки эмас. Ҳозирда эркаклар кўйлаги, тиббиёт ходимлари учун халатлар, комбинизон ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Мақсадим корхонани янада кенгайтириб, ишчилар сонини 200 нафарга етказиш.
Дарҳақиқат, айни пайтда корхона маҳсулотлари нафақат маҳаллий бозорни таъминлаяпти, балки Қозоғистон, Россия, Ҳиндистон давлатларига ҳам шартнома асосида экспорт қилинмокда.
O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишбилармон хотин-қизлар ўзаро баҳслашдилар
11.05.2024, 13:57
-
O'zLiDeP делегациясининг Хитойдаги учрашувлари давом этмоқда
11.05.2024, 13:43
-
O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви
10.05.2024, 16:44
-
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда
09.05.2024, 16:19
-
Сабр-бардош ва фидойилик тимсоли
09.05.2024, 13:21
Фикрингизни қолдиринг