Тошкентда депутатлар аҳоли билан ишлашнинг янги механизмларини қўлламоқда

09.02.2018, 16:40

Тошкентда депутатлар аҳоли билан ишлашнинг янги механизмларини қўлламоқда

Тошкент шаҳридаги 29-Парвона ва 30-Қўйлиқота округларидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Миробод туман Кенгаши депутатлигига O‘zLiDePдан сайланган Илёсхон Азизов ва Тоҳир Нуриллаевлар ўз сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда маҳалла раислари, туман ИИБ ходимлари, Миробод туман ҳокимяти масъул ходимлари ва маҳалла фуқаролари иштирок этди.

Мулоқотда депутатлар ўз сайловолди дастурларидан келиб чиқувчи иш режалари ва ваколатлари тўғрисида аҳолига батафсил маълумот беришди.

Шунингдек, мулоқот давомида депутатлар ўз фаолиятини фуқаролар билан узликсиз олиб бориш учун маҳалла фаоллари орасидан депутатнинг ёрдамчиларини тайинлаб олинди.

—Илёсхон Азизов депутат сифатида иш бошлаганига эндигина 2 ой бўлаётган бўлсада аҳоли билан ишлашда катта масъулият билан ёндошмоқда, - дейди депутатнинг ёрдамчиси Нилуфар Машарипова. —Биргаликда аҳолидан келаётган мурожаатларни тизимли ўрганиб, уларни ўз вақтида ҳал этишга катта эътибор қаратяпмиз. Бундан ташқари, депутатимиз аҳоли билан мулоқот қилишнинг янги механизмларидан фойдаланиш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали ҳам фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга алоҳида урғу бермоқда. Қолаверса, бугунги кунда депутатнинг қабулхонаси ишга тушди. Маҳалла аҳли бундан жуда мамнун. Биргаликда округдаги муаммоларни ҳал этиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини ҳам билдиришмоқда.

Учрашувда маҳалла фаоллари томонидан ҳудудни ободонлаштириш, ички йўлларни таъмирлаш, бандлик каби 20 дан ортиқ масалалар кўриб чиқилди ва уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+