O‘zLiDeP Марҳамат туман партия ташкилоти Конференциясига делегатлар сайланмоқда

12.08.2021, 17:05

O‘zLiDeP Марҳамат туман партия ташкилоти Конференциясига делегатлар сайланмоқда

Айни кунларда жойларда O’zLiDePнинг туман-шаҳар конференцияларига делегатлар сайлаш бўйича йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда партия туман-шаҳар Кенгашлари конференцияларига делегатларни сайлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида партиямизнинг муносиб иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Масалан, O‘zLiDeP Марҳамат туман партия ташкилоти Конференциясига делегат сайлаш бўйича туман Фермерлар кенгаши қошидаги бошланғич партия ташкилотида йиғилиш бўлиб ўтди.

-Жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилиши зарур, - дейди партия туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ҳафизахон Мамаризаева. – Бунинг учун етакчи кучимиз бўлган қуйи бўғинлар фаоллигидан унумли фойдаланиш керак. Улар билан сайловолди кампанияси тарғибот тадбирларини ўтказишда ҳамкорликни йўлга қўйиш самаралидир.

Конференцияда БПТ фаолияти атрофлича таҳлил қилинди. Якунда мазкур қуйи бўғиндан туман конференцияси делегатлигига М. Хакимова номзоди бир овоздан маъқулланиб тасдиқланди.

Муҳаррамхон ГУЛМАТОВА,

O‘zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши

ижрочи котиби

Теглар
БПТ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+