O‘zLiDeP аъзоларидан Марғилон шаҳар конференциясига делегатлар сайланяпти

12.08.2021, 17:05

O‘zLiDeP аъзоларидан Марғилон шаҳар конференциясига делегатлар сайланяпти

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марғилон шаҳар Кенгашидаги бошланғич партия ташкилотларининг умумий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда OzLiDeP бошланғич ташкилотининг 2021 йилнинг ўтган 8 ойи давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда OzLiDeP Марғилон шаҳар бўлимининг навбатдаги Конференциясига делегат сайлаш тўғрисида масалалар кўрилди.

"Firdavs fitnes ledi'' оилавий корхонаси, Марғилон туғруқ уйи," Асл ипак гиламлари" МЧЖ, 4-оилавий поликлиника, Пичоқчи МФЙ, Косибчилик МФЙ, Марғилон ҳақиқати рўзномаси, "Йўловчи-3" МЧЖ ҳамда "Орият нафосат" МЧЖ бошланғич партия ташкилотларининг ҳисоботлари тингланди.

OzLiDeP Марғилон шаҳар бўлимининг навбатдаги Конференциясига иштирок этиш учун Марғилон шаҳридаги қуйи бўғин аъзолари орасидан делегат сайлаб олиш масаласи муҳокама қилинди.

Конференцияга делегат сифатида Бошланғич партия ташкилоти аъзоларидан муносиб номзодлар иштирокчилар томонидан маъқулланди.

O‘zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши томонидан партиянинг қуйи бўғинларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+