Қўрғонтепада мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан оммавий тадбир ўтказилди

18.08.2021, 14:50

Қўрғонтепада мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан оммавий тадбир ўтказилди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Қўрғонтепа туманида ташкил этилган оммавий тадбир “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида очиқ осмон остида ташкил этилди. Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан тумандаги “Хантекс” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида ўтказилган мазкур байрам тантанасида партия фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Маҳалла ва оиланинг қўллаб-қувватлаш Ввазирлиги мутасаддилари, депутатлар, таниқли санъаткор ва бадиий ижод вакиллари, кенг омма иштирок этди.

Кўтаринки кайфият, байрамона шукуҳ акс этган тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда партия инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилиш,  жамиятимизнинг барча фаол қатламларини “Янги Ўзбекистон: биргаликда юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштирган ҳолда юртимиздаги ҳар бир инсон фаровонлигини таъминлаш, Учинчи Ренесанс пойдеворини қуриш борасидаги улкан ишларга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига устувор вазифа сифатида қўйишга чақирди.

Уюшқоқлик билан ташкил этилаётган оммавий тадбирларда партия ташкил этилганининг илк кунларида у билан бирга бўлган фаоллар, депутатлар, халқимиз суйган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, таниқли спортчилар, тадбиркор ва фермерлар фаол иштирок этдилар.

-Биргина тадбиркорлик соҳасида партиямизнинг улкан ҳиссасини кўриш мумкин, - дейди тадбиркор, халуқ депутатлари туман кенгаши депутати Муҳаббат Юлдашева. - Очиғи партиямизнинг электорати бўлган тадбиркорлар, фермерлар учун ҳам мисли кўрилмаган ўзгаришлар даври бўлди. Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш давлат сиёсатига хиёнат деб қабул қилинди. Асоссиз текширувларга чек қўйилди, экспортёрлар рағбатлантирилди, ишбилармонлик ташаббуслари тўлиқ қўллаб-қувватланди. 2020 йилда тадбиркорлик субъектларига 100 триллион сўм ёки, 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ ажратилгани ҳам бу соҳага жуда жиддий эътибор қаратилганини кўрсатади.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан очиқ осмон остида ўтказилаётган оммавий тадбирлар куй қўшиқларга уланиб кетмоқда.

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+