Тадбиркорлик субъектларини 2 йилгача текширмаслик таъқиқи қисқа муддатли текширувларга тегишли эмас

13.02.2018, 13:07

Тадбиркорлик субъектларини 2 йилгача текширмаслик таъқиқи қисқа муддатли текширувларга тегишли эмас

Анжуманнинг иккинчи қисми ҳам савол-жавобларга бой ўтмоқда. Айниқса, марказий студия билан боғланаётган ҳудудлардаги тадбиркорлар долзарб саволлар билан мурожаат қилишмоқда.

– Президентимиз томонидан 2 йил текширишларга мораторий эълон қилинди, – дейди марказий студия билан боғланган навоийлик тадбиркор Абдусалим Жалилов. – Ушбу мораторий қисқа муддатли текширишларга ҳам қўлланиладими?

– Тадбиркорлик субъектларини 2 йилгача текширишга ўрнатилган таъқиқ қисқа муддатли текширувларга тегишли эмас, – дейди Давлат Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Убайдулла Нуриддинов. – Чунки қисқа муддатли текширишлар тадбиркорлик субъектларида тўлов терминалари ва касса аппаратларини ўрнатиш мақсадида ўтказилади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1757
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+