O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши конференциясида партиянинг навбатдаги Съездига делегатлар сайланди

28.08.2021, 17:08

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши конференциясида партиянинг навбатдаги Съездига делегатлар сайланди

“Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ мажлислар залида бўлиб ўтган конференцияда O’zLiDeP Қашқадарё вилояти туман ва шаҳар Кенгашлари фаолияти таҳлил қилинди. Хусусан, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатида партия аъзолари сони 64 178  нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йилнинг  1 август ҳолатида бу кўрсаткич 84 327 нафарни ташкил этгани ёки ўтган даврда партия аъзолари сони 20149 нафарга кўпайгани қайд этилди. Партия аъзоларидан 37 588 нафари ёки 44,5 фоизи хотин-қизлар, 45 820 нафари ёки 54,3 фоизи 30 ёшгача бўлган сиёсий фаол ёшлардан иборат экани вилоятда партиянинг нуфузи ошиб бораётганидан далолат бермоқда.

Ҳозирда бошланғич партия ташкилотлари сони 1074 тани ташкил этади. Улардан 580 таси намунали ҳисобланади.  Бу албатта, партиявий ғоя ва мақсадларнинг бевосита жойларга етиб бораётгани ҳамда электорат билан ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланишида асосий бўғин - бошланғич партия ташкилотларининг ўрни ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш ва уни умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида ўтказиш учун сайлов жараёни иштирокчиларининг миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартлари бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган 1 ойлик семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу машғулотларда 1000 нафардан ортиқ кузатувчи ва  шунча  ваколатли  вакиллар, 200 нафарга яқин волонтёрлар ўқитилиб, сайлов қонунчилиги билан боғлиқ барча назарий ва амалий билимлари оширилди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда вилоят, туман ҳамда шаҳар Кенгашлари иштироки борасида белгиланган вазифалар ҳусусида сўз юритилди, галдаги вазифалар белгилаб олинди.  Шунингдек,  Конференцияда партиянинг навбатдаги Съездига делегатлар сайланди.

Якунда фаол депутат ҳамда партия ходимлари вилоят Кенгашининг қимматбаҳо совға-саломлари билан рағбатлантирилди. Конференция иштирокчилари “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    870
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+