Партиянинг навбатдаги Съездига делегатлар сайланди

30.08.2021, 18:20

Партиянинг навбатдаги Съездига делегатлар сайланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда ҳудудий партия ташкилотининг вилоят ва туман, шаҳар кенгаши аъзолари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Конференциянинг раҳбар ва ишчи органлари овозга қўйиш йўли билан тузилди. 

Шундан сўнг кун тартибида белгиланган биринчи масала - Навоий вилояти партия ташкилотининг йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда навбатдаги вазифалари юзасидан партиянинг Навоий вилоят Кенгаши аппарат раҳбари М.Эшниёзов сўзга чиқиб, O’zLiDeP ва унинг барча аъзолари учун янада масъулиятли кунлар яқинлашаётганлигини айтди.

Конференцияда партия дастурий вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, тарғибот ва ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириш, партия сафини замонавий фикрловчи ёшлар, ёш тадбиркорлар билан тўлдириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигига  тўхталинди.

Шу аснода, O’zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши таркибида 54 минг нафар аъзони жамлаб, фаолият олиб бораётган 744 та бошланғич партия ташкилотининг фаоллигини янада ошириш, мавжуд 411 та сайлов участкаларига эътиборни кучайтириш ва умуман олганда юртимизда олиб борилаётган сайловлар жаҳон ҳамжамияти кузатувида эканлигини ҳис этган ҳолда демократик тамойиллар асосида ҳаракат қилиш кераклигини алоҳида таъкидланди.

Сўнгра кун тартибидаги иккинчи масала вилоят конференциясига делегатлар сайлаш тўғрисида таклифлар ўртага ташланиб, муҳокамалар бошланди.

Қизғин баҳс ва мунозаралардан сўнг, ЎзЛиДеП X съездига партия вилоят кенгашидан делегатлар сайлаб олинди.

М.Пирнафасова,

O’zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1070
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+