Шавкат Мирзиёев: "Бугун қўшнимнинг боласи шу кўчага кирибди, менинг болам эмас деб юрсак кеч бўлади. Унда ҳеч қандай натижага эришмаймиз." (ВИДЕО)

08.03.2018, 19:01

Шавкат Мирзиёев:

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистонда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ»да тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади ва мамлакат хотин-қизларини байрам билан табриклади.

Президентимиз ўз нутқида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: 

"Бу дунёда энг ёмон нарса нима? Таънаю маломат эмасми? Шу нуқтаи назардан қараганда, бу инсонларнинг оиласи, фарзандлари “Бу фалончининг хотини”, “Бу фалончининг боласи” деган ҳар хил таъналардан қутулгани энг катта иш бўлди. Энди улар маҳаллада, мактабда, кўча-кўйда бошини кўтариб, ижтимоий ҳаётимизда фаол қатнашиш имконига эга бўлди. Бугунги кунда ана шу фуқароларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганларига банк кредитлари ажратиш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда.

Юртимизда тўғри йўлдан адашган инсонлар умуман бўлмаслиги учун бу борадаги ишларни сусайтирмасдан, изчил давом эттиришимиз керак. Ўз фаолиятимизни жаҳолатга қарши маърифат асосида ташкил этишимиз лозим".

  • Кўрилди
    2100
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+