Хусусий болалар боғчаси очиш: имкониятлар қандай?

10.04.2018, 14:11

Хусусий болалар боғчаси очиш: имкониятлар қандай?

Президент томонидан 5.04.2018 йилдаги ПҚ–3651-сон мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирларига доир қарор қабул қилинди.

Ҳужжатда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг (ДХШ) қуйидаги шаклларини жорий этиш назарда тутилади:

  • нодавлат МТМ биноларини қуриш учун текин асосда ер участкаларини, шу жумладан фаолият кўрсатаётган давлат МТМ ҳудудидаги ер участкаларини доимий фойдаланишга тақдим этиш – 30 йилдан кам бўлмаган муддатга;
  • кейинчалик оталиққа олиш билан мавжуд давлат МТМни  реконструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан нодавлат болалар боғчалари объектларини қуриш учун ер участкаларини текин асосда тақдим этиш – 30 йилдан кам бўлмаган муддатга;
  • концессия (давлат томонидан ер участкаларига, биноларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқининг концессиячи фойдасига воз кечиш шартномаси) асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш – 15 йилгача;
  • бўш турган давлат мулки объектлари, жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат МТМ биноларини “ноль” харид қийматида сотиш – 30 йилдан кам бўлмаган муддатга;
  • давлат МТМнинг фойдаланилмаётган бинолари ёки тўлдирилмаган корпусларини – 30 йилдан кам бўлмаган муддатга мақсадли равишда узоқ муддат текин фойдаланиш учун хусусий шерикларга тақдим этиш;
  • хусусий шерик мулки асосида ташкил этилган нодавлат МТМни моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш –  10 йилдан кам бўлмаган муддатга;
  • оилавий нодавлат МТМни моддий-техник ва методик таъминлаш –3 йилдан кам бўлмаган муддатга;
  • оталиққа олиш кўринишида филантропик фаолият – 1 йилдан кам бўлмаган муддатга.

Шерикликнинг бошқа шакллари ҳам бўлиши мумкин.

ДХШ Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижасига асосан тузиладиган битим асосида амалга оширилади.

Бунда хусусий шерикларга инвестиция мажбуриятларининг қуйидаги турлари юкланади:

  • ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар тарбияланувчиларининг муайян миқдорини ўқитиш ва улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли миқдорини белгилаш (мазкур жойдаги давлат МТМ учун белгиланган миқдордан ошмайдиган миқдорда);
  • хусусий шерикка бириктирилган давлат МТМни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишларни амалга ошириш.

 Хусусий шерикларни молиялаштириш

Давлат бюджетидан субсидия ажратилади – давлат МТМнинг битта тарбияланувчиси учун харажатлар суммасининг 50%игача. Молиялаштириш маблағлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг алоҳида очиладиган ҳисобварағида жамғарилади. Жумладан Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг кредитлари махсус ҳисобварақни шакллантириш манбаларига айланади.

Махсус ҳисобварақ маблағлари тижорат банкларига фоизсиз асосда нодавлат МТМни ташкил этиш мақсадида кўчмас мулк сотиб олишни имтиёзли кредитлаш учун, айнан:

  • қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилган арзон уй-жойларни,
  • кўп хонадонли уйларнинг I-II қаватларидаги хонадонларни сотиб олиш учун тақдим этилади.

Шунингдек, кредитлар ДХШ тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳам учун ажратилади.

Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан мактабгача таълим фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига йиллик 1% ставка бўйича 15 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр биланажратилади.

ДХШ шарти асосида ташкил этилган муассасалар учун солиқ имтиёзлари ҳақида бу ерда ўқинг.

 ДХШ бўйича лойиҳаларда қандай ташаббус кўрсатилади ва танлов қандай ўтказилади

Нодавлат мактабгача таълим хизматлари кўрсатиш истагида бўлган субъект Мактабгача таълим вазирлигига тегишли аризани беради, унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • хусусий шерикнинг номи ва жойлашган жойи – юридик шахслар учун, шахсий маълумотлари ва яшаш манзили  – жисмоний шахслар учун;
  • лойиҳани амалга ошириш мақсадлари;
  • назарда тутилаётган битим объекти ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар.

Келиб тушган ариза Вазирлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда 10 кун ичида кўриб чиқилади. Улардан ижобий хулосалар олинганидан кейин танлов эълон қилинади. Танлов, шунингдек, вазирлик ташаббуси билан ҳам ўтказилиши мумкин. 

У бошланишидан 30 кун олдин вазирликнинг сайти ва бошқа ОАВларда, ижтимоий тармоқларда танлов савдолари ўтказилиши ҳақидаги эълон жойлаштирилади. Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Вазирликка буюртма топширади:

  • юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхалари – жисмоний шахс учун;
  • буюртма тақдим этилишидан кўпи билан 1 ой олдин муддатда солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи ҳамда бошқа молиявий санкциялар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • лойиҳани амалга оширишнинг молиявий имкониятларини тасдиқловчи - соф активлар, лойиҳа қийматининг камида 25%и миқдорида бошқа ташкилотнинг кафиллиги тўғрисидаги маълумотлар;
  • МТМ биносини қуриш (реконструкция қилиш) учун эскизли лойиҳа таклифи;
  • бино қурилиши учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар;
  • ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ЭКИҲнинг 1 баравари).

Ариза махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади, танлов таклифи лойиҳани амалга ошириш учун энг мақбул деб топилган иштирокчи танлов ғолибига айланади. 10 кун ичида у билан ДХШ тўғрисидаги битим тузилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 5.04.2018 йилда кучга кирди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    7150
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Xomidjon2023-03-27 19:32:18

2022 yilda ochilgan xususiy boģchalarga qachon bitim keladi.


Xayitxon 2022-04-29 13:08:07

2022 tilda DXSH Bogʻchalariga qachon bitim keladi


Мансур2022-04-03 12:35:45

2022йилда битимга качон рухсат этилади


Бекзод2021-12-10 11:30:24

Boxcha ochmoqchi bulsam joy noturar bulishi shartmi Mahalla atrofida joy bor shuni qanday o qiymatda olsam buladi bogcha uchun


Nasiba2021-11-13 11:52:24

Xususiy bogcha uchun uyimdan foydalansam buladimi


Sharof2021-10-27 15:51:39

Bog'cha ochish uchun qanchagacha kiridit beriladi


Hikmatillo 2021-09-26 22:25:12

Hususiy boqcha ochish uchun kreditlar bormi bor bolsa qanchagacha berilishi mumkin


Asmiddin2021-05-11 09:00:37

Hozirda xususiy bagʻcha uchun kredit beriladimi?????¿???


Ibrohim2021-01-28 23:51:39

Boxcha ochshka qancha daromat ketadi


Нодирабегим2021-01-09 21:50:45

Алихон кишлоги кулбукон кишлогига богча куриб берилса,болалар кучада емас богчага борадилар,аноли хам иш билан таминланади,бизда богчага,илтимос.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+