Ёш оилаларга бериладиган кредитлар қай тартибда олинади?
14.04.2018, 15:07
Саволга Президентнинг виртуал қабулхонасида қуйидагича жавоб берилади:
Ёш оила тоифасига – эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан, никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) киради.
Мустақил ҳаётни бошлашга кўмаклашиш учун ёш оилаларга имтиёзли асосда ипотека, истеъмол ва микрокредитлар ажратилади:
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваридан ошмайдиган миқдорда микрокредит;
Сотиб олинаётган кўчмас мулкни гаровга олиш орқали уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити. Ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари 15 йилдан кам бўлмаган муддатга, уч йиллик имтиёзли давр билан ажратилади;
Истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун жисмоний шахсга истеъмол кредити ажратилиши мумкин.
Ёш оилаларга ипотека, истеъмол ва микрокредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасида ажратилиши белгиланган.
Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга бериладиган ипотека кредити кредит ресурслари манбасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорларда берилади:
якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва сотиб олиш учун - энг кам ойлик иш хақининг 3000 бараваригача;
Якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш, шунингдек кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун - энг кам ойлик иш хақининг 2500 бараваригача ажратилади.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Билдирилган фикрлар
Obid2022-08-14 19:35:21
Kimga murojaat qilish kerak
Soliyev Mavlon 2022-06-16 10:19:56
Yosh oilamiz.istemol kredit olmoqchimiz koʻp yillik muddatga
Otabek2022-04-20 14:40:31
Krededni olish uchun qanaqa xujjatlar zarur qaysi bankdan olsam buladi
Sayyora2022-02-17 21:10:53
Men yosh oyla kridid olishim uchun nima dakumetlar kerak
Shaxzod2022-02-16 10:07:31
Men 20 million kredit olmoqchiman qanday olsam buladi
RAVSHANBEK2022-01-29 14:22:03
MEN YOSH OILAMAN UZOQ MUDDATGA QNDAY KRIDIT OLSAM BOLADI
Rahmatullo2022-01-27 21:34:35
Kiridit olish uchun kimga murojat qilish kerak
Rustam2022-01-24 15:02:50
Uy joy qurish uchun qancha olsam boladi
Azamjon2021-12-07 14:26:19
Men yosh oilaman men oila shaoitimni yaxshi lash uchun menga yer VA imtiyozli kirditkerak men Kim murojat qilsam bo'ladi
Sarvar 2021-10-15 15:21:32
Qoysi bank baradi buni? Men oilaliman mana ishsizman bir nafar farzandim bor xar yili chet elga qatnayman qishda bekor qolaman menga bersin 35 40 milyon savabsiz. Bu qriditni foizi qancha va qaysi bankdan olsa boladi Kim javob beroladi qani faqat safsata