Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мушакбозлик пойтахтимизнинг бир қанча ҳудудларида бўлиши режалаштирилмоқда

10.05.2018, 20:52

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мушакбозлик пойтахтимизнинг бир қанча ҳудудларида бўлиши режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахт аҳолиси билан бўлиб ўтган мулоқотида, йиғилганлар томонидан ҳар қандай тадбирнинг кўрки бўлмиш  байрам мушакбозлигини янада гўзал ва хилма-хил қилиш, пойтахтимиз ҳудуди катталигини ҳисобга олиб шаҳарнинг беш-олти жойида ушбу тадбирни амалга ошириш таклифи билдирилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайти.

Веб сайтимизга келиб тушаётган фикрларнинг асосий қисми ҳам айнан шундай мазмунда. Ушбу таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳрида ўтказиладиган келгуси байрамларда отиладиган мушакларнинг сифатини ва гўзаллигини, замонавий шаклларда акс этишини халқаро даражага кўтаришни ва отиладиган мушакларнинг сонини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари,  шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари  мушакбозликдан баҳра олиш имкониятига эга бўлишлари учун, шаҳримизнинг бир нечта ҳудудларида ўтказилишини кўриб чиқмоқда.

Пойтахтимизда бўлиб ўтадиган ҳар бир байрамларда, сиз азиз шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига ўзгача бир кайфият бағишлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бор имкониятини ишга солади, деб маълум қилинган хабарда.

Фото: Газета.уз

 

  • Кўрилди
    1729
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

БПТ Инобат савдо М.Улуғбек2018-05-14 14:44:59

Юртбошимизга катта раҳмат !!!!


Уришбоев Хусан Кучкарович Жиззах шаҳар почта алоқа тармоғи БПТ раиси2018-05-11 16:55:24

Юртимиз янада гуллаб яшнасиз. Барча байрамларимиз кўтаринки рухда ўтсин.


Адилова Муҳаббат Абдурасуловна Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-11 16:52:06

Байрамларда отиладиган мушаклар нафақат пойтахтда барки барча туман шаҳарларда ҳам ташкил этилса, фуқароларда байрам кайфияти янада кўтарилади ва бу унитилмас хотираларга айланади


УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Термиз шахар Кегаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-05-11 16:21:22

Юртимиз бунданда гуллаб яшнаверсин.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-11 14:03:29

Хар бир байрамни мана шундай нишонласак арзийди.


Алламов Акбар2018-05-11 13:15:49

Бунақанги байрамлар мушакбозликни юртимизнинг хар бир гушасида ўтказса арзийди.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-11 11:06:03

Ҳар қандай тадбирнинг кўрки бўлмиш байрам мушакбозлиги ахолининг кайфиятига янада хурсандчилик бағишлайди


О.Чутбаев O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши2018-05-11 11:04:53

Юртимиз тинчлиги, равнақи, ободлиги, халқнинг фаровонлиги учун тинимсиз меҳнат қилиб амалий иш олиб бораётган Президентимизга ва халқимизга катта раҳмат.


O‘zlidep Кумкургон туман "АТБ АГРОБАНК" БПТ раиси Туракулов Сайдулла2018-05-11 11:03:20

Пойтахтимизда бўлиб ўтадиган ҳар бир байрамларда, сиз азиз шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига ўзгача бир кайфият бағишлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бор имкониятини ишга солаётганлигини куряпмиз бунинг учун шаҳар ҳокимлигига рахматлар айтиб коламиз


O`zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари. М. Абдиримов2018-05-11 10:15:14

Тошкент шаҳрининг барча туманларида асрларга тотугувлик ишлар қилиниши тақсинга сазовордир. Юртимиз тинчлиги, равнақи, ободлиги, халқнинг фаровонлиги учун тинимсиз меҳнат қилиб амалий иш олиб бораётган Президентимиз омон бўлсинлар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+