Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан учрашди

16.05.2018, 21:52

Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан учрашди. 

Суратга тушиш маросимидан сўнг Овал кабинетда давлат раҳбарларининг мулоқоти бўлиб ўтди.

Дональд Трамп Президентимизни расмий ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон АҚШ учун муҳим давлат, стратегик шерик эканини қайд этди.

Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ошиб бормоқда. Сиз билан Оқ уйда учрашиш биз учун шараф, деди АҚШ Президенти.

Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонни изчил қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон ва АҚШдаги Президент сайловларидан кейин мамлакатларимиз муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Бугун қабул қилинадиган «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» номли Қўшма баёнот ўз номи ва моҳияти билан кўп нарсани англатади. Томонларнинг узоқ келажакка мўлжалланган интилишларидан далолат беради, деди Ўзбекистон Президенти.

Олий даражадаги ушбу учрашув янгича сиёсий муҳитда кечаётгани билан аҳамиятли. Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп деярли бир пайтда Президентлик лавозимига киришган, шундан сўнг икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар босқичма-босқич фаоллашиб келаётган эди.

Турли даражадаги делегациялар Ўзбекистон ва АҚШда бўлди. Давлат раҳбарлари 2017 йил май ойида Ар-Риёд шаҳрида ва сентябрда Нью-Йоркда учрашди. Декабрда бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни АҚШга расмий ташриф буюришга таклиф этган эди. Бу давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро миқёсда тан олинаётганини англатади.

  • Кўрилди
    601
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сарвархон Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири 2018-05-17 10:56:04

Президентимиз томонларидан юртимизни жахонда ўз ўрнини хар жабхада кўтариш, ушбу барча соҳаларни ривожлантириш ривожлантириш мақсадида замонавий ахборот камуникацияларни ва техологияларни қўллаб-келмоқдалар. Юртбошимизнинг Америка Кўшма Штатларига қилган ташрифлари ҳам икки мамлакатнинг ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқади. Юртбошимизни олиб бораётган сиёсатлар юртимиз иқтисодиётини ривожлантиришга ва ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига хизмат қилади. Биз бунга ишонамиз!


Санжар Бакаев2018-05-17 10:55:02

Встреча Шавката Мирамановича с Дональдом Трампом означает начало тесного межгосударственного сотрудничества на разных уровнях. Президент США высоко оценил статус Узбекистана как стратегического партнера и выразил готовность оказывать всестороннее содействие в развитии взаимодействия. В свою очередь, предприниматели Узбекистана не должны упустить шанс и получить максимальную выгоду от подписываемых президентами договоров. США имеют колоссальный экономический потенциал, что даёт возможность нашим деловым кругам развить свой бизнес. Необходимо искать пути привлечения американских инвесторов на наш рынок, изучать финансовую, налоговую системы, перенять подходящие для нас элементы.


Б.Қурёзов Шовот туман Кенгаши депутати 2018-05-17 09:53:42

Дональд Трамп Президентимизни расмий ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон АҚШ учун муҳим давлат, стратегик шерик эканини қайд этгани бу Мамлакатимиз, президентимиз учун юксак баходир.


Б.Қурёзов Шовот тумае иКенгаши депутати 2018-05-17 09:51:09

Дональд Трамп Президентимизни расмий ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон АҚШ учун муҳим давлат, стратегик шерик эканини қайд этгани бу Мамлакатимиз, президентимиз учун юксак баходир.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-17 09:48:55

Дональд Трамп Президентимизни расмий ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон АҚШ учун муҳим давлат, стратегик шерик эканини қайд этганлиги бу бизнинг мамлакатимизга бўлган катта ишонч


Hayot 2018-05-17 00:36:50

Eng avvalo shunday prezidentimiz borligidan faxrlanaman. Bu rasmiy uchrashuv, davlatimizni yanada rivojlanishiga, xalqaro davlatlar o'rttasidagi nufuzini yanada ortishiga hamda xalqimiz manfaati yo'lida xizmat qilishiga ishonaman. Jizzax viloyati aholisi nomidan yurtboshimizga soģliq, omonlik tilayman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+