Шавкат Мирзиёев Вашингтондаги ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси билан танишди (фотогалерея)

17.05.2018, 03:48

Шавкат Мирзиёев Вашингтондаги ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси билан танишди (фотогалерея)

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида Вашингтондаги Артур Саклер галареясида ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси очилган эди.

Давлатимиз раҳбари мазкур кўргазма билан танишди.

Ушбу галерея Шарқ санъати мухлиси бўлган Артур Саклер томонидан ташкил этилган. Бу ерда Шарқ мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё халқлари санъати намуналари намойиш этиб келинади. 

Шу кунларда давом этаётган кўргазмада Гарвард университети олими Гуидо Голдман томонидан тўпланган қадимий атлас ва адрас кийимлар, америкалик дизайнер Оскар де ла Рента тиккан шундай либослар намойиш этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев музейнинг Марказий Осиё бўлимидаги миниатюра ва қўлёзмаларни кўздан кечирди, ўзбек амалий санъати буюмлари тарихи билан қизиқди.

  • Кўрилди
    788
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бекзод БОБОМУРОТОВ Навоий вилояти Нурота тумани2018-05-17 17:25:06

миллий либосларимиз ва матоларимиз миллий ва навқирон менталитетимизнинг асосидир.


Абдуллаев Шавкат Нураддинович Депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-17 12:30:29

Бизнинг миллий матоларимизга этибор кучли эканлигидан, ва бизни матоларимизга кизикиш кенгайиб бораётганидан фахрланамиз,бизнинг миллий матоларимизга ,маданиятимизга бўлган қизиқишни янада орттиради.


Раджапова Алия Халқдепутатлари Элликқалъа туман Кенгаши 28 сон "Қирқжой"сайлов округи депутати2018-05-17 12:21:55

Шарқ давлатларининг,Ўзбек халқига ,миллий урф одатларимизга хурмати деб биламиз.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-17 11:45:29

Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон шаҳрида ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси ташкил қилган Артур Саклер, қадимий атлас ва адрас кийимлар тўплаган олим Гуидо Голдман, атлас ва адраслардан либослар тикка дизайнер Оскар де ла Рентага миннатдорчилик билдирамиз.


O'zLiDeP Zarafshon shahr bo'limi "Yosh Liberallar" klubi raxbari Ahmadov To'lqin 2018-05-17 11:44:09

Ushbu galeriyadan shuni anglashimiz mumkinki, O'zbekiston madaniyati va tarixi butun dunyo san'at ixlosmandlarining nazaridan chetda qolmaydi. Bizning atlasu adras matolarimiz chet el ko'rgazmalaridan o'rin egallashi bu bizning faxrimizdir.


Насиба Яхъяева2018-05-17 10:54:57

Узбек атласи ва адрасини Вашингтонда Артур Саклер томонидан ташкил этилган галереяда куриб кузларимга ёш келди.Бизнинг миллий матоларимизга этибор кучли эканлигидан, ва бизни матоларимизга кизикиш кенгайиб бораётганидан фахрландим! Бизнинг юртимизга булган хурмат ва эхтиром янада кенгайиб борётганидан жуда хам хурсанд булдим! Узбекистонимизга куз тегмасин! Бекабод шахар кенгаши аппарат рахбари.


Сарвархон Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири2018-05-17 10:36:10

Юртимизнинг миллий кийим либосларини Америка Қўшма Штатларида миллий либослар кўргазмаси ташкил этилганлиги Америка Қўшма Штатларини Юртимизга бўлган ҳурматини яна бир бор кўрсатмоқда. Шунингдек, ушбу давлат аҳолисига мамлакатимизни янада кенгроқ тарғиб қилишда кўмак беради.


О.Чутбаев O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши 2018-05-17 10:30:09

Икки давлат ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг кенгаяётганлиги имзоланаётган шартномалардан ҳам кўриниб турибди.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-05-17 10:07:44

Ўзбекистон –АҚШ ўртасида тез суръатлар билан ривожланиб бораётган ҳамкорликдан мамнунмиз. Икки давлат ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг кенгаяётганлиги имзоланаётган шартномалардан ҳам кўриниб турибди. Вашингтонда Артур Саклер галареясида кўргазма очилганлиги ва унда ўзбек атласи ва адрасининг тарғиб қилинаётганлиги бизнинг тарихимизга қизиқиш катталигидан далолатдир.


Асилабону Султонова O'zLiDeP Қашқадарё вилояти Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири 2018-05-17 09:58:38

Вашингтондаги Артур Саклер галареясида бизнинг ўзбек миллий матоларимиз бўлган атлас ва адрас кўргазмаларининг ташкил этилиши бу бизга юксак фахр ва ифтихор бағишлайди. Бу каби кўргазмаларнинг ташкил этилиши дунё хамжамиятида бизнинг миллий маданиятимизга бўлган қизиқишни янада орттиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+