Шавкат Мирзиёев: Андижонда аҳоли зич жойлашган. Бир-иккита завод бир фоиз аҳолиниям иш билан таъминлай олмайди (+фотогалерея)

19.05.2018, 11:30

Шавкат Мирзиёев: Андижонда аҳоли зич жойлашган. Бир-иккита завод бир фоиз аҳолиниям иш билан таъминлай олмайди (+фотогалерея)

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти мисолида «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури концепцияси билан танишди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу концепция меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини тадбиркорлик, ҳунармандлик, фермерлик, касаначиликка ўргатиш орқали уларга даромад манбаи яратиб беришга қаратилган.

«Андижонда аҳоли зич жойлашган. Бир-иккита завод бир фоиз аҳолиниям иш билан таъминлай олмайди. Бу ерда одамларни фақат тадбиркорлик, ҳунармандлик орқали боқиш мумкин. Хонадонларга маблағ киритсак, зарур ускуналар бериб, ақл билан ишлашни ўргатсак, одамлар ўзини ўзи боқади. Уйига буюм олади, боласига китоб олиб беради, солиққа, электрга пул тўлайди, бюджетга маблағ тушади. Бир йилдан кейин сарфлаган пулимиз икки баробар бўлиб қайтади. Иқтисодий механизм мана шундай бўлиши керак», деди Президентимиз.

Давлатимиз раҳбари тадбиркор ва ҳунармандлар етказиб берадиган маҳсулотлар сиғимини аниқлаш, одамлар сотиб оладиган товарлар ишлаб чиқариш, хусусан, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    1981
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гулмира Амирова СТМ2018-05-28 15:28:53

Республикамизнинг хар бир вилоятининг чекка худудларига ишлаб чиқариш корхоналарини яратишимиз лозим. Айниқса аҳолининг кўпчилиги чекка қишлоқларида истиқомат қилишмоқда. Уларни иш билан таъминлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.


Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-05-26 09:28:55

Мухтарам Президентимиз Мирзиеёв Шавкат Мироманович Ўзбекистон республикаси ҳамда Ўзбекистон ҳалқи учун тинмай Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини ҳамда ҳалқимизнинг турмуш фаравонлигини янада оширишда, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қўватлаш йили" да фаол тадбиркорлик ва инновацион илғор технологияларни замон талабига мос равишда юртимизга кириб келишида кенг йўлларни очиб юртимиз ёшларига катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда ва бор куч-ғайратини юртимизнинг фаравонлиги йўлида сарф қилмоқда. Мен доимо Мухтарам Президентимиздан фахрланаман, ва шундай Президентимиз борлигидан ғурурланаман. Бизнинг Президентимиз мухтарам Шавкат Мироманович Мирзиеёвга бундай буюк ишлари учун Ўзбекистон Қахрамони унвони берилиши тарафдориман ва доимо қуллаб-қуватлайман.


O'zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раисининг 1-ўринбосари-аппарат раҳбари Саттор Бафоев2018-05-25 12:57:41

"Ҳар бир оила тадбиркор" дастурини ҳаётга тадбиқ қилиш албатта ўз самарасини беради. Айниқса, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва турмуш фаравонлиги ошади.


O`zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши ижрочи котиби Хусаинов Илхом Исматуллаевич2018-05-23 17:08:46

Хонадонларга маблағ киритсак, зарур ускуналар бериб, ақл билан ишлашни ўргатсак, даромадидан унинг бе каму куст яшашга оиласини бокишга колаверса давлатимиз учун хам катта ишлар килишга курби етади.хотин киз ва углонларимизни.


“Кока-Кола ичимлиги Ўзбекистон ЛТД” МЧЖ Урганч бўлими БПТ 2018-05-22 16:00:44

Андижон вилоятида амалга оширилмоқчи бўлган режалар яхши натижа беришига ишончимиз комил. Чунки халқаро тажриба ва миллий тажрибалар асосида яратилган ғоялар ҳамда қилинган ишлар юксак тараққиёт омилидир


Хоразм вилоят Онкология диспансери Урганч шаҳар БПТ2018-05-22 15:59:26

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга бориши муносабати билан Андижон вилоятини иқтисодий, ижтимоий салоҳияти ошиши аҳоли фаровонлигини таъминлайди ва бу ўз навбатида халқнинг рози бўлишларини таъминлайди


“Феруз –Хоразм” МЧЖ Урганч шаҳар БПТ2018-05-22 15:58:42

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятга қилган ташрифи ва у ердаги янгиланиш, ривожланишлар билан танишиб, янги топшириқлар бериши асосида вилоятларнинг ҳар бир туманида ўзгача ривожланиш амалга ошиб келмоқда. Ушбу ташриф ҳам катта ўзгариш ва янгиланишларга замин яратишига ишонамиз


Нозимжон2018-05-22 15:39:08

Тадбиркорликни қўллаб- қувватланиши жуда олийжаноб иш. Ш.Мирзиёевга катта рахмат. "Хар бир оила тадбиркор" шиори жуда зўр бўлибди. Қишлоқларни, Махаллаларни, кўчаларни хар қандай тадбиркорликка ихтисослаштириш керак, масалан товуқчиликка шунда харидорларни ёки тухум қабул қилувчилар махсулотларни йиғиштириб кетиши хам, инструкторлар ёки ветеринарлар битта ахоли пунктига келиб хизмат кўрсатиб кетишига, шунингдек қўни-қўшнилар бир биридан билмаган нарсасини сўраб маслахат қилишига хам қулай бўлади.


Тошкент. Олмазор туиани2018-05-22 08:33:51

Президентимизни хар бораетган ислохатлари замирида халкнинг манфатиникузланганлигини курмокдаммиз.Хар бир ташабуссларини куллаб кувватлаган холда яшасин Ш,Мирзиеев деймиз.


А.Рахмонов,Навбаҳор тумани "Тадбиркорлар" БПТ раиси 2018-05-21 15:29:54

«Ҳар бир оила тадбиркор» дастури орқали, тадбиркорлар, ҳунармандлар, фермерлар сони ортади. Бу эса иш ўрни ва даромад манбаи демакдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+