Президент «Milana teхtilе» корхонаси билан танишди

19.05.2018, 11:48

Президент «Milana teхtilе» корхонаси билан танишди

Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига ўтган йилги ташрифи чоғида Андижон тумани Хакан қишлоғида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилган эди.

«Milana teхtilе» масъулияти чекланган жамияти томонидан 7 миллиард сўм ўз маблағи ва «Алоқабанк» вилоят филиалидан олинган 2 миллиард сўм кредит эвазига уч қаватли бино реконструкция қилиниб, Туркия ва Хитойдан замонавий тикув дастгоҳлари келтириб ўрнатилди. 

Бугунги кунда корхонада  аёллар ва болалар учун 20 турдан ортиқ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг асосий қисми хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Энг муҳими, тумандаги 200 нафардан ортиқ қишлоқ хотин-қизлари доимий иш ўрнига эга бўлди. 

Давлатимиз раҳбари корхона фаолияти билан танишди, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди.

Сизларнинг кўзларингизни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Қиз боланинг кулгуси, ҳаётдан розилиги - оиланинг бахти, деди Шавкат Мирзиёев.

  • Кўрилди
    1641
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

"UZTEX-SHOVOT" МЧЖ ҚК2018-05-21 13:22:32

Мамлакатимизда «Milana teхtilе» масъулияти чекланган жамияти ва шунга ўхшаш ишлаб чиқариш корхоналари сонининг ошиб бораётгани қувонарли холат. Ишлаб чиқариш салоҳиятининг ошиши, иқтисодиётнинг жадал ривожланишига сабаб бўлади.


Рустам Ташханов, Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати 2018-05-21 10:49:24

Муҳтарам Президентимизнинг Андижон вилояти хокими тўғрисида айтган самимий сўзларини тингладим. Умид қиламизки, вилоят ҳокими ва ўринбосарлари келгусида билдирилган юксак ишончни янада кўпроқ оқлашади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-19 15:52:04

Мамлакатимизда тадбиркорларимиз кўпаяверсин


Г.Олтинова, Навбаҳор туман, "Афросиёб Гулшани" БПТ2018-05-19 15:50:06

Андижондаги ушбу корхонада 200 нафардан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланганлигига хурсанд бўлдим. Биз тадбиркорлар фаолиятимизни кенгайтириб, иш ўринлари яратишга ҳаракат қилишимиз керак.


Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-05-19 14:54:08

Муҳтарам Президентимизнинг ҳар бир фуқаросига алоҳида эътибор билан қарашлари, айниқса, мана шу корхонадаги суҳбатларда яққол намоён бўлди. Давлатимиз раҳбарининг бундай эътиборидан ҳар бир андижонлик йигит-қизлар кўксида ғурур, ифтихор туяди. Эртанги кунга ишонч билан яшайди.


Аптаров Аслиддин O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-19 12:50:48

Мамлакатимизда Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқаришнинг янги босқич бошланди. Айниқса енгил саъноатнинг жадалик билан ривожланиб бораётганлиги бизни қувонтиради.


Жумагул Ражабова Навоий вилоят Ал-Азиз авицена номли БПТ раиси2018-05-19 12:35:37

Биз ҳам давлат раҳбарига кўмакдош бўлиб яқинда ипакчилик бўйича коллеж талабаларини иш билан таминлаймиз


Шоира Эшбоева, Навоий вилоят Кенгаши2018-05-19 12:28:46

Дастурга тушган лойиҳаларнинг ўз муддатиди ишга тушиши, ҳудудлар иқтисодиёти ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.Дастурдаги лойиҳанинг ишга тушиши орқали 200 нафардан ортиқ хотин қизларнинг иш билан таъминланиши аҳоли бандлиги йўналиши бўйича барча андижонликларнинг ютуғидир.


Шоира Эшбоева, Навоий вилоят Кенгаши2018-05-19 12:28:45

Дастурга тушган лойиҳаларнинг ўз муддатиди ишга тушиши, ҳудудлар иқтисодиёти ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.Дастурдаги лойиҳанинг ишга тушиши орқали 200 нафардан ортиқ хотин қизларнинг иш билан таъминланиши аҳоли бандлиги йўналиши бўйича барча андижонликларнинг ютуғидир.


Хамдамов Ёркинжон Багдод тумани ижрочи котиб2018-05-19 12:08:37

Президентимиз ташрифидан хурсанд булган ушбу корхона ишчи ходимларининг иш фаолияти янада ошиб, уз олдига куйган юксак максадлар сари юради деб ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+