Ҳеч қаерда ишламаган шахслар ҳам пенсияга чиқиши мумкинми?

19.05.2018, 12:23

Ҳеч қаерда ишламаган шахслар ҳам пенсияга чиқиши мумкинми?

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунига асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар, дея хабар бермоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга асосан иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

  • Кўрилди
    2167
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зухра2020-01-31 22:18:52

Хаетда хамма нарса булган булиши мумкин. Кайнона, турмуш уртоглари ишга куймаган аеллар куп. Менимча пенсия берилиши кк. Уларга хозирда балки кийин булиши мумкин.


Гавхарой Тухтасинова Бектемир тумани аппарат рахбари2018-05-21 11:51:37

Кишни гамини ёзда егин деганларидек доно халкимиз, хар бир инсон ёшлигида карилигини гамини еб ишлаб узига пенсия учун захира яратиши керак. Хар бир инсон мехнат килишга лаёкатли булса уз мехнатига яраша мукофот олиши керак. Мехнатсиз рохат кутиш бу нодонлик.


Muhiddin2018-05-20 10:55:09

Пенция туланиши шарт. Биринчи пенция хазрати Умар разиаллоху анху бир яхудийга хар ой тулашни белгилаганлар. Чунки у "йошлигида савдогар Эди, Энди кариб тиланчилик киляпти . бу адолатдан эмас" деганлар


О.Атақулов-Навбаҳор тумани2018-05-19 15:39:23

Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилаларининг иш стажи йўқлиги сабаблари ўрганилиб, маълум миқдорда пенсия тўланиши керак.


АЗИМОВ Улугбек 2018-05-19 14:12:40

Иш стажига эга бўлмаган, кексаларга нафақа белгилаш керак. Хаётда хар хил холат булиши мумкин. Бу эхсон давлат учун , Давлат молявий холатига тасири катта эмас. Мени фикримча яъни камбагал булиб колмайди


Диана2018-05-19 13:12:27

Лично мое мнение,тому у кого нету стажа нужно выплачивать пенсию или пособие. В жизни всякое может быть кого-то муж не пускал работать а подстарость бросил,у кого-то дети не в состояние обеспечить родителей ну и т.д всякое может быть.


Шоира Эшбоева, Навоий вилоят Кенгаши2018-05-19 12:38:00

Иш стажига эга бўлмаган, боқувчиси ва қариндошлари бўлмаган кексаларга нафақа белгилаш керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+