Оҳангарон шоссесида уч қаватли транспорт боғламаси қурилади (фото, видео)

01.06.2018, 13:28

Оҳангарон шоссесида уч қаватли транспорт боғламаси қурилади (фото, видео)

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди.

Оҳангарон шоссеси, Паркент ва Темур Малик кўчалари пойтахтимизнинг энг серқатнов йўлларидан. Тошкент механика заводи ҳудуди орқали Махтумқули кўчаси қурилгач, ушбу йўллар чорраҳасида транспортлар ҳаракати янада ортди. 

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида бу ерда уч қавтли транспорт боғламаси қурилиши режалаштирилган. Оҳангарон шоссеси ва Паркент кўчаси йўналишида туннел, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кўчаларини боғловчи кўприк қурилиши кўзда тутилган.

Бу транспорт боғламасини қуришдан мақсад - Чорвоқ ва Чимён ҳудудини ривожлантиришга замин яратяпмиз. Ҳозир фақат Чирчиқ шаҳри орқали ўтадиган йўл бор. Дам олиш мавсумида тирбанд бўлиб кетади. Бу янги йўл келгусида катта юкламани ўзига олиб, транспортларнинг, жумладан, хорижлик сайёҳларнинг Чорвоқ ҳамда Чимён ҳудудига тез ва осон етиб олишини таъминлайди, деди Шавкат Мирзиёев.

Кўприк ва туннелда қатнов олти қаторли бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, барпо этиладиган янги йўл Чорвоққача бўлган масофани 22 километрга қисқартиради.

Давлатимиз раҳбари Оҳангарон шоссеси бўйлаб қурилаётган ер усти халқа метро линиясига доир лойиҳалар билан ҳам танишди.

ВИДЕО:

ФОТО:

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сурхондарё вилоят Кенгаши Тадбиркорлар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Абдулллаев Турсунали2018-06-01 16:21:35

Бу бизнинг келажагимиз порлоқ ва буюклигидан далолат беради. Биз, халқимиз юксак бунёдкорлик ишларидан кўксимиз токдек ўсмоқда. Ёшларимизнинг кўзларида фахр ва ғурур, кексларимиз қўллари доимо дуодадир.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-06-01 16:13:45

Ўз миллий манфаатларимизни, узоқ ва давомли мақсадларимизни кўзлаб, иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар билан ўсишини таъминлаш, аҳолимизнинг фаровонлигини, халқаро майдонда Ватанимизнинг обрў-эътиборини муносиб даражага кўтариш Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида халқимиз билан олиб борилаётган ижобий амалий бунёдкорлик ишлар натижасидир. Юртимизнинг ҳамма ерларида бунёдкорлик ишлари авжига чиқмоқда. Азиз пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бир-биридан чиройли уйлар, шинам кўчалар, боғлар, фонтанлар, йўллар ва бошқа кўпгина иншоатлар бунёд этилмоқда. Оҳангарон шоссесида уч қаватли транспорт боғламаси қурилиши йўл инфратузилмасини янада бойитади ва ҳайдовчиларга қулайлик яратилиб ва хавфсизлик таъминланади.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-06-01 16:12:22

Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳам пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги каби ривожланиш ва бунёдкорлик ишлари шиддатли тус олиши бизни қувонтиради.


УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Термиз шахар Кегаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-06-01 15:57:04

Бунақа йўллар ҳайдовчиларга қулайлик яратибгина қолмай хавфсизликни таъминлайди


Умидахон Исломқулова Фарғона вилоятиO`zLiDeP вилоят кенгаши ходими2018-06-01 15:52:25

Президентимиз рахномоликларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ёшларимиз қалбида фахр, ифтиҳор, ватанга муҳаббат туйғусини ила лиммолимдир,кексаларимизнинг қўллари доимо шукроналик билан дуодадир


Санжар Бакаев2018-06-01 15:49:03

Очень нужный объект. Проект имеет уникальную социальную значимость. В данном объекте впервые в Узбекистане будут развиваться зимние виды спорта. Кроме профессионального направления, здесь можно будет развивать и любительскую часть спорта, то есть наши дети, гости столицы могут прийти и прекрасно провести время. А начало развития хоккея, керлинга, шорт-трека в нашей стране даст толчок заинтересованности населения в зимних видах спорта. И не за горами те дни, когда наши спортсмены будут достойно участвовать в международных зимних турнирах.


Узлидеп Фарғона вилояти Кенгаши ходими Умидахон Исломқулова2018-06-01 15:45:19

Бундай йирик иншоотларни 10йил аввал тассаввур ҳам этолмас эдик. Президентимизнинг рахномоликларида буюк тарихий иншоотлар қад кўтармоқда. Бу бизнинг келажагимиз порлоқ ва буюклигидан далолат беради. Биз, халқимиз юксак бунёдкорлик ишларидан кўксимиз токдек ўсмоқда. Ёшларимизнинг кўзларида фахр ва ғурур, кексларимиз қўллари доимо дуодадир.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-01 15:40:57

Шу каби лойиҳаларни янаям кўпайтириш тарафдоримиз, бу ишларни амалга оширишда бош бўлган Президентимизга раҳмат!


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-06-01 14:55:56

Жахон стандартига мос равишда қурилаётган ушбу йўллар пойтахтимизнинг янада гуллаб яшнашига ҳамда хорижлик сайёҳлар шу билан бирга биз фуқароларга енгил қулайликлар яратилишида хизмат қилади. Юртимизнинг ҳар бир соҳада ривожланаётгани Президентимизнинг юксак билим ва юқори тажрибали эканликларидан далолат беради.


О.Чутбаев O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши 2018-06-01 14:43:06

Бунақа йўллар ҳайдовчиларга қулайлик яратибгина қолмай хавфсизликни таъминлайди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+