“Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳақида” мавзуида ижтимоий сўровнома ўтказилди

08.06.2018, 15:02

“Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳақида” мавзуида ижтимоий сўровнома ўтказилди

Бугун мамлакатимиз ички ва ташқи ҳаётида рўй бераётган туб ўзгаришлар, изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар юртдошларимиз, қолаверса, кенг жамоатчилик, жаҳоннинг етакчи таҳлил доиралари, экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилаётгани бежиз эмас. Чунки бу янгиланишлар замирида Президентимиз Шавкат Мирзиёев юритаётган халқона сиёсат ётибди. Фуқароларнинг давлатимиз раҳбарига ишончи рейтингини ҳамда у юритаётган сиёсатни қай даражада қўллаб-қувватлаётганини аниқлаш мақсадида яқинда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳақида” мавзуида ижтимоий сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар бермоқда. 

Ўтказилган сўровнинг кўрсатишича, ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятини юқори баҳолайдилар. Фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 91,9 фоизи амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, ҳаётнинг барча соҳасини янада модернизациялаш ҳамда давлатни ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш учун шароитлар яратилаётганини маъқуллайдилар ҳамда қўллаб-қувватлайдилар.

Жамоатчилик фикри сўровлари мониторинги фуқароларнинг Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятига берган баҳосида ижобий динамикани аниқлади. Хусусан, ушбу рақам 2017 йил октябрдаги 89,3 фоиздан 2018 йил май ойида 91,9 фоизга етди.

Сўров давомида респондентларга “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган сиёсат сизнинг орзу ва умидларингизни қай даражада оқлади?” мазмундаги савол ҳам берилган. Эътиборлиси, қатнашганларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 92,5 фоизи “Президент томонидан ўтказилаётган сиёсат фуқароларнинг орзу-умидларини тўла даражада оқлади”, деб фикр билдирди. Мониторинг натижалари ушбу нуқтаи назарни маъқулловчи фуқаролар сони 2017 йил билан қиёслаганда 2,3 фоиз ўсганлигини кўрсатди.

Натижалардан маълум бўлишича, жамоатчилик фикри Президент шахси атрофида жипслашмоқда. Бу ҳам давлат раҳбари юритаётган сиёсатга берилаётган юксак баҳодир.

Мамлакатимизда турли соҳаларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга сўров жараёнида алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, иштирокчиларнинг Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида давлат ҳамда жамият ҳаётининг қайси соҳаларида энг катта натижаларга эришилганлиги ҳақидаги муносабати ўрганилди. Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаларини юқори баҳолайдилар, яъни фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги (93,9 фоизи) “Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат барча соҳаларда ижобий натижаларга эришди”, деб ҳисоблайди.

Юртдошларимиз мамлакат ички ва ташқи сиёсати ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирган. Чунончи, сўровномадаги “Сиз Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган ички сиёсатни қай даражада қўллаб-қувватлайсиз?” деган саволга қатнашчиларнинг 90,3 фоизи “тўла қўллаб-қувватлайман”, деб жавоб берган.

Кейинги банддаги сўровда фуқаролар халқаро муносабатлардаги саъй-ҳаракатлар юзасидан фикр билдиришган. Хусусан, сўралганларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 92,2 фоизи Президент Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида халқаро майдонда мамлакат манфаатларини илгари суриш, ҳам яқин, ҳам олис хорижий давлатлар билан икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, дунё миқёсида республикамизнинг нуфузини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган ташқи сиёсатни тўла қўллаб-қувватлайди.

Респондентларнинг ҳисоблашича, Ўзбекистон кейинги вақтда жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкамлади. Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий соҳаларда ўзаро фойдали алоқалар фаол ривожланяпти.

Сўровнинг кўрсатишича, фуқаролар ўз жавобларида мамлакат Президентининг хорижий давлатларга расмий ташрифлари ва давлат раҳбарлари билан учрашувларининг юксак самарадорлигини қайд этмоқда. Уларнинг ҳисоблашича, бу учрашувлар Ўзбекистоннинг янада юқори ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга замин яратаётир.

Умуман олганда, мамлакат аҳолиси барча йўналишдаги қарорларнинг тўғрилиги ва долзарблигига ишонади. Бу эса ҳаёт даражаси ҳамда сифатини оширишга бевосита кўмаклашади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1941
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хонқа туман O’zLiDeP фаоли Ш.Қурамбоева2018-06-08 18:04:55

Бугунги кунда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш учун шароитлар яратилаётганини маъқуллаб қўллаб-қувватлаймиз.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-06-08 16:58:29

Давлатимиз раҳбари олиб бораётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда.Яқин йилларда Ўзбекистон ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишига ишончимиз комил.


Жўраева Гулбахор O`zLiDeP Нишон туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-06-08 16:16:02

Хурматли Президенимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатларини биз тулиқ қўллаб қуватлаймиз, албатта бунда халкимизнинг розилигини куриш мумкин бу эса Ўзбекистон халқининг Президентимизга булган чексиз ишончидир. Биз Ўзбекистонликлар бахтига Хурматли Президентимиз сог омон бўлсинлар.


Бахтиёр Мустафаев Самарқанд шаҳри2018-06-08 16:01:08

Биз Ўзбекистон фуқаролари муҳтарам Президентимиздан ҳар соҳада жуда кўп нарсаларни ўрганишимиз керак.


О.Чутбаев O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши2018-06-08 15:52:24

Бахтимимзга Хурматли Президентимиз сог омон бўлсин, хар биримиз халқимиз фарованлиги йулида ишлашдаш чарчамайлик.


Ибадуллаева Замира Урганч туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати мутахасиси БПТ раиси2018-06-08 15:44:58

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятини юқори баҳолаймиз. Фуқароларимиз амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш учун шароитлар яратилаётганини маъқуллаб қўллаб-қувватлаймиз.


Yangibozor tuman apparat rahbari A.Adamov2018-06-08 15:27:37

Keyingi sorovlalarda körsatkichlar yanada osihb 100 foizga yetishiga ishonamiz. ÖzLiDeP faollari bilan birgalikda Prezidentimiz amalga oshirayotgan islohotlarni qöldan quvvatlaymiz va qölimizdan kelguncha harakat qilamiz.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-06-08 15:25:57

Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳақида мавзуида ижтимоий сўровнома утказилиши бу халкимизнинг хурматли Президентимизга деган катта ишончини намоен килиш ва суровноам натижасидаги “Президент томонидан ўтказилаётган сиёсат фуқароларнинг орзу-умидларини тўла даражада оқлади”, деб фикр билдирганларга биз тулиги билан кушиламиз. Хакакатдан хам озгина вакт ичида канчадан канча янгиланишлар, барча сохаларга давлатмиз тамонидан каратилган катта эътибордан халкимизнинг розилигини куриш мумкин мана бу Президентимизга деган ишонч. бахтимимзга Хурматли Президентимиз сог омон булсин, хар биримиз халкимиз фарованлиги йулида ишлашдаш чорчамайлик


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+