Ўзбекистондаги ўзгаришларга доир видеолавҳа Жаҳон банки веб-сайтига жойлаштирилди (ВИДЕО)

04.07.2018, 11:28

Ўзбекистондаги ўзгаришларга доир видеолавҳа Жаҳон банки веб-сайтига жойлаштирилди (ВИДЕО)

Жаҳон банкининг интернет порталида “Uzbekistan: Voices of Hope” (“Ўзбекистон: умид садолари”) номли видеолавҳа жойлаштирилди, дея хабар қилмоқда "Жаҳон" АА. 

Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар динамикаси ва ушбу жараёнлар мустақил журналистлар, мутахассислар, тадбиркорлар, Ўзбекистон академик ва фуқаролик жамияти намояндаларининг фикр-мулоҳазалари билан намойиш этилган.

Лавҳа, ўз навбатида, давлат тузилмаларининг аҳолига нисбатан ўзгарган муносабати ҳақида ҳам ҳикоя қилган. Унда ҳукуматнинг солиқни камайтириш, божхона имтиёзларини бериш, бизнес-субъектларга кредит ажратиш тартибини соддалаштириш орқали тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатлари алоҳида таъкидланган.

 

 

“Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш, савдо ва инвестициявий тўсиқларни бартараф этиш орқали хусусий сектор сармояларини жалб қилиб, экспортни олға сурган ҳолда ўз иқтисодиётини ўзгартирмоқда ва очмоқда”, - дейилади видеолавҳада.

Бухородаги Гуманитар-ҳуқуқий марказ директори Шуҳрат Ғаниевнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга берган баҳоси эътиборли. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган БМТ нинг Бош Ассамблеяси сессиясида инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларида “фикрлаш тарзини ўзгартириш” борасидаги нутқи ва шундан сўнг олиб борилаётган аниқ чоралар алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

Давлат бошқарувида, хусусан, “Президент виртуал қабулхоналари” платформасини жорий этиш ва ундан фаол фойдаланиш орқали ҳисобдорлик ва ошкоралик тизими яхшилангани ҳам қайд этилган.

Репортаж сўнггида, шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиё ва умуман бутун дунёдаги нуфузини янада кўтариши учун етарлича имкониятларга эга эканига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1521
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-07-04 12:30:12

Лавҳада “Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш, савдо ва инвестициявий тўсиқларни бартараф этиш орқали хусусий сектор сармояларини жалб қилиб, экспортни олға сурган ҳолда ўз иқтисодиётини ўзгартирмоқда ва очмоқда” дейилган фикр айни ҳақиқатдир


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+