Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни ташкил этди
16.07.2018, 10:23
2018 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига асосланиб хабар берди.
Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган. Шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.
Ҳисоботда қайд қилинишича, бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 21,4 % га ўсганини кўрсатади.
Энг кўп ўртача иш ҳақи Молиявий ва суғурта фаолиятида кузатилган бўлиб, соҳанинг олти ойдаги ўртача иш ҳақи 3,05 млн сўмни ташкил этган. Шунингдек ахборот ва алоқа соҳасида ҳам ўртача мояна 3 млн сўмдан ошган. Энг паст кўрсаткич эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қайд қилинган бўлиб, бу фаолият билан шуғулланган ишчи ходимлар ўртача 1,058 млн сўм иш ҳақи олишган.
Шунингдек, таълим соҳаси ҳам Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи тўланадиган соҳа бўлиб қолмоқда. Мазкур йўналишда ходимларнинг ўртача иш ҳақи 1,25 млн сўмни ташкил қилган.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Билдирилган фикрлар
Санъат Исматов2018-07-18 17:20:14
Заработная платая является главном стимулом рабочего коллектива. Как говорил наш первый Президент, в первую очередь нужно реформировать экономику, а потом уже вести внутреннюю политику. Слава богу, что наш нынешний Президент продолжает эту же политику. Улучшение жизни мы видим во очи и благодарим его за это. Узбекистану повезло с главами государства, которые за краткие периоды достигли огромных высот. Продолжающие реформы в разных отраслях дают надежду народы на лучшее будущее.
Боходир2018-07-16 14:31:17
Ойлик ошcин деб Хаима ният килади аммо ойликлар канака боccа шунака копкетвотти. Cогликни cаклашда танишим шафёр болиб ишлиди ойлиги 650дан 750гача шуни ортаcидан олади шулани ойлигини хотябы 1миллион ёкида 1/5миллион килила хадиб ошади ошади диб вада кимаcтан. Этибор учун рахмат
Рахматилло2018-07-16 12:21:03
Менумча Кишлок хужалиги фермерларда энг паст булса керак чунки куп фермер хужаликлари 1 разрядни хам тулашмаябди
Shaxnoza2018-07-16 11:36:32
Har doyim yangiliklani kuzatib boraman. Oylik o‘sishlarini. Bu judayam quvonchli habarlar. Lekin shu ko‘rsatgichlani ichida ho‘jaynim ishlidigan ish joylarini yani kommunal soxasidagi ishchilarni oylik ish haqqisi to‘risidagi ma‘lumotlani ko‘rmiman. Hozir ko‘rsatilgan eng kam ish haqini ko‘rsatgichidanam kam oylik oladila. Lekin har kuni damsiz ishlashadi.