Cамимий миннатдорлик
27.07.2018, 10:36
Таваллуд топган куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.
Менинг шаънимга билдирилган бу табрик ва тилакларни, аввало, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан.
Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳрим ва ҳурматимни билдираман.
Жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва кўп миллатли халқимиз фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилиш учун бундан буён ҳам бор билим ва салоҳиятим, куч-ғайратимни сафарбар этаман.
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
-
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади
21.09.2023, 09:49
Билдирилган фикрлар
Нозима2018-07-31 13:47:33
Ортингиздан муносиб авалодлар етишсин. Барчамизни, Сиз орзу қилган юрт ва порлоқ келажак кутиб турани чин бўлсин.
Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-07-27 16:53:32
Давлатимиз бошида Сиздек олийжаноб, мехридарё, элим, юртим деб жон куйдирадиган улуг инсон турганлигидан кувончдомиз ва тинч кунларда яшаб келаетганимиздан албатта хурсандчилигимиз чексиз. Дунё турганча туринг! Бор яхши тилаклар Сизга.Тинчлигимиз обадий булсин
Ғиждувон тумани ижрочи котиби Бахтиёр Исмоилов2018-07-27 15:42:14
Ҳурматли Юртбошимиз сизнинг ҳар кунлик меҳнат ва машаққатингизни гувоҳи бўлиб турибмиз. Сизга узоқ умр тилаймиз, халқимиз бахтига доимо омон бўлинг, яратган сизни ўз паноҳида асрасин.
Jo'rabek Aslonov, Navoiy viloyati2018-07-27 15:32:16
Tabriklarning ko'pligi Prezidentimizning xalqimiz orasidagi obro'yi qanchalik yuqoriligidan dalolat beradi.
Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-07-27 15:01:51
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш йўлида олиб бораётган одилона сиёсатингиз тахсинга сазовор. Мамлакатимиз равнақи йўлида амалга ошираётган ишларингизга омадлар тилайман.
Андижон туман Кенгаши ижрочи котиб Н.Толипова 2018-07-27 11:48:33
Жонажон Ўзбекистонимиз равнақи йўлида қилаётган Улкан хизматларингиз йулида Аллох узи мададкор булсин .
Шовот туман Кенгаши фаоли2018-07-27 11:39:09
Жонажон Ўзбекистонимиз равнақи йўлида қилаётган Улкан хизматларингиз туфайли биз ҳам бирин-кетин марраларни забт этмоқдамиз. Яратилаётган шароитлар учун ташаккур Жаноб Президент.
Д.Рахманова2018-07-27 10:54:07
Эътибор учун рахмат