Тошкент шаҳридаги туманлардан бирида ҳоким алмашди

31.07.2018, 18:39

Тошкент шаҳридаги туманлардан бирида ҳоким алмашди

Тиллашайхов Ҳожиакбар Камалитдинович Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“га пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Тиллашайхов бунгача ҳоким вазифасида ишлаб келаётган Дилмурод Турдиев ўрнига бу лавозимга тайинланган. Турдиевнинг қайси лавозимга ўтгани борасида аниқ маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Тиллашайхов Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тиллашайхов Ҳожиакбар Камалитдинович 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 й. Тошкент кимё технология институти (кундузги) , 2009 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи) , 2010 й. Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси, 2016 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси тамомлаган.

2016 йилда - Акциядорлик инновация тижорат “Ипак йўли“ банки Сағбон филиали бошқарувчисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2016-2017 йилларда - Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1613
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шовот туман Кенгаши фаоли2018-08-01 09:51:12

Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган Тиллашайхов Ҳожиакбар Камалитдинович туманнинг Иқтисодий Ижтимоий ривожланишига муносиб хисса қўшишига тилакдошмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+