Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда бироз юқорилади

08.08.2018, 11:17

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда бироз юқорилади

Speedtest.net интернет сервиси ва Ирландиянинг Ookla компанияси июль ойи якунларига кўра Speedtest Global Index интернет тезлиги бўйича мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Рейтингда Ўзбекистон ўтган ойга нисбатан бироз юқорилади, дея хабар қилмоқда "Халқ сўзи online". 

Маълумот учун, Speedtest.net интернет сервиси ва Ирландиянинг Ookla компанияси ҳар ойда мазкур рейтингни янгилаб боради. Унда мобиль интернет ва симли интернет тезлиги бўйича алоҳида рейтинг тузиб чиқилади.

Мобиль интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон июль ойида тўрт ўринга кўтарилди ва 110-поғонага жойлашди. Рейтинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда мобиль интернет тезлиги 9,60 Мбит/с ни ташкил этмоқда. Мазкур йўналишда жами рейтингдан 124та давлат жой олган бўлиб, таққослаш учун Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон 62-ўринда (21, 56 Мбит/с), Қирғизистон эса 95-ўринда (14,37 Мбит/с) қайд қилинган. Тожикистон эса сўнгги 124-поғонани (5,02 Мбит/с) банд этган бўлса, Туркманистон умуман бу рейтингга киритилмаган.

Симли интернет тезлиги бўйича рейтингда эса Ўзбекистон 7 поғона кўтарилиб, 119-ўринга жойлашган. Симли интернет тезлиги ўтган ойда Ўзбекистонда 8,57 Мбит/сонияни ташкил қилган. Таққослаш учун бу борада Қозоғистон 57 (27,54 Мбит/с), Қирғизистон эса 83-ўринда (17,81 Мбит/с) бормоқда.

Мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда Қатар ҳамон етакчи (62,63 Мбит/с) бўлиб қолмоқда, симли интернет тезлиги бўйича эса Сингапур (181, 47 Мбит/с) пешқадамликни ҳеч кимга бермай келмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    945
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Umid2018-08-12 09:03:00

Internet tezligi Umuman notugri malumot berilgan. Masalan menda simli internet tezligi juda past , 2048 mgb sekundi urniga , 630 mgb sekun beriladi, bu degani 3 baravar kam. Shu tugrisida Uzonline kompaniyasining Samarkand filialiga va Toshkent bosh boshkarmasiga kup murojat kildim. Xar sfar vada beriladi natija amalda yuk. Nima keragi bor aldab notugri malumot berishni.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+