Тожикистон Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

18.08.2018, 12:19

Тожикистон Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди.

Биринчи Президентимиз қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Мазкур мажмуага ҳар куни юзлаб юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар зиёратга келади. Улар орасида тожикистонликлар ҳам бор.  

Тожикистон Президентининг  Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириши халқимизга эҳтиром, меҳр-оқибат ифодаси бўлди. Эмомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.

Меҳмонга мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-23 10:07:28

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари янада мустаҳкам бўлсин.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-18 15:31:42

Кушни давлатимиз Президентининг юртимизга дустлик ташрифи - катта сиёсий жараен. Утганларга хурмат бизнинг энг улуг фозилатимиздан экан, Биринчи Президентимизнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириши бу хакикатдан хам халқимизга хурмат, меҳр-оқибат ифодаси хисобланади. Экки давлат уртасидаги дустлик обадий булиши тарофдаримиз


Ш.Атажанов - O’zLiDeP Хива туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари2018-08-18 12:34:39

Тожикистон Президентининг Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириши халқимизга эҳтиром, меҳр-оқибат ифодаси бўлди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+