UzCard‘га рақобатчи бўлиши кутилаётган тўлов тизимига ном танлаш учун танлов эълон қилинди

24.09.2018, 11:15

UzCard‘га рақобатчи бўлиши кутилаётган тўлов тизимига ном танлаш учун танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги ПҚ-3945-сонли “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ янги чакана тўлов тизимини яратиш мақсадида Марказий банкка Миллий банклараро процессинг марказини (МБПМ) ташкил қилиш вазифаси юклатилган.

Шу муносабат билан, Марказий банк ушбу миллий чакана тўлов тизими номини аниқлаш учун танлов эълон қилди, дея хабар қилди "Халқ сўзи online". Ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган фуқаролар, ғоя ва таклифларини Марказий банкка (қуйидаги манзил орқали) тақдим этишлари мумкин.

Танлов икки босқичда ўтказилади:

Биринчи босқичда мазкур тизимни номлаш бўйича таклифлар жорий йилнинг 1 октябрига қадар қабул қилинади ва шу билан бирга энг яхши ғоялар (шорт-лист) танланади.

Иккинчи босқичда, биринчи босқич натижаси бўйича аниқланган энг яхши ғоялар орасидан ғолибни овоз бериш йўли орқали фуқаролар томонидан аниқланади (овоз бериш тартиби шорт-лист шакллангандан сўнг эълон қилинади).

Тўлов тизимининг номи ўзида миллий уйғунликни акс эттирувчи бир ёки икки сўздан иборат бўлиши керак.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1245
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Nasibjonv Sharofiddinov2018-09-25 18:48:31

MilliyCom nomi ham yangi tizim uchun mos deb o'ylayman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+