Тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар жойлашган жой телефон алоқаси орқали автоматик аниқланади

17.10.2018, 10:39

Тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар жойлашган жой телефон алоқаси орқали автоматик аниқланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди. 

Қарорга кўра Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига 2019 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида тез тиббий ёрдам бошқармасининг қуйидаги имкониятларга эга автоматлаштирилган тизимини яратиш ва фойдаланишга топшириш вазифалари белгилаб берилди:

- аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш, устунлик тартибида хизмат кўрсатиш лозим бўлган чақирувларни автоматик белгилаш;

- махсус автотранспорт ҳаракатини бошқариш, шу жумладан, GPS-навигациядан фойдаланган ҳолда, кейинчалик босқичма-босқич рақамли радиоалоқага ўтиш орқали автотранспорт ҳаракатини мониторинг қилиш;

- тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар жойлашган жойни телефон (мобиль) алоқаси орқали автоматик аниқлаш;

- тез тиббий ёрдам ёрдам бригадаларини мобиль иловалар ёрдамида, шу жумладан, имкониятлари чекланган шахслар учун чақириш;

- фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ҳисобга олиш;

- вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни шошилинч хизматларининг ахборот тизимлари билан бирлаштириш;

- фуқаролар томонидан тез тиббий ёрдам станциялари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини юритиш.

  • Кўрилди
    1698
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+