Шавкат Мирзиёев — Осиёнинг йил одами

21.12.2018, 10:09

Шавкат Мирзиёев — Осиёнинг йил одами

Штаб квартираси Сеулда жойлашган Осиё журналистлари ассоциацияси (ОЖА) Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни “2018 йил одами” деб эълон қилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар қилди. 

Мамлакатимиз раҳбари сиёсий йўналиш бўйича ғолиб, деб эътироф этилди.

Ассоциация вакиллари таъкидлаганидек, Шавкат Мирзиёев 2016 йил декабрда Ўзбекистон Президенти лавозимига киришганидан то ҳозирги вақтгача инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, очиқ сиёсат юритиш, шу жумладан, сиёсий маҳбусларни озод этишда юксак натижа кўрсатиб келяпти.

“The Korea Times” хабарига кўра, Ўзбекистон раҳбари қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган ҳолда, Марказий Осиёда тинчлик-тотувликни асрашга катта ҳисса қўшмоқда.

Бошқа йўналишлар бўйича “LG Group” фахрий раиси Ку Бон Му, мисрлик таниқли кардиожарроҳ Маҳди Ҳабиб Ёқуб, футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси мураббийи Пак Хан Со қайд этилди.

Ғолиблар номлари махсус ҳакамлар томонидан минтақанинг ҳар бир давлати вакиллари ва ассоциация аъзолари тавсиялари ҳамда баҳоларидан сўнг аниқланди. Хабар берилишича, тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида ассоциация бош ассамблеясида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

  • Кўрилди
    1688
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Otabek2018-12-21 17:34:05

Бизнинг Президеетимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бунданда юксак бахоларга, мактовларга вам бунданда юксак медалларга муносиблар, ишларига Хар домом ривож, мамлакатимизни бунданда Гузал килишга ва дунё етакчи давлатлардан бирига айланишимизга харакатлари идобат булсин. Бизнинг бундандай Президеетимиз борлигидан фахирланамиз! Бизнинг ёшлар бунданда сайи харакатлари сари олга босамиз. Табриклайман мухтарам Президеетимиз Шавкат Миромонович.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+