Фермер хўжаликларида янги лавозим жорий этилади

09.01.2019, 16:44

Фермер хўжаликларида янги лавозим  жорий этилади

Ҳукумат қарори билан Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди. 

Хабарда айтилишича, низомга мувофиқ, иш берувчи ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларини ташкил қилиши шарт.

Якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек фермер хўжаликларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади ёки хизматнинг функцияларини бажариш махсус тайёргарликка эга ходимга топширилади.

Хизмат ходимлари иш берувчидан бундай турдаги ишни бажаришга рухсати бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтмаган, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома берилмаган, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмайдиган шахсларни ишдан четлатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

  • Кўрилди
    1862
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+