Банкларда автокредит бериш тартиби ўзгарди

11.01.2019, 14:57

Банкларда автокредит бериш тартиби ўзгарди

2019 йил Ўзбекистон банкларидаги автокредитлар бўйича ҳолат:

Ўзбекистон Миллий банки

Кредитнинг максимал миқдори — 70%гача, бошланғич тўлов — 30%. Гаров сифатида автомобилнинг ўзи қўйилади, шу вақтгача эса — молиявий ҳолати барқарор юридик шахснинг кафолати, суғурта полиси ва гаровнинг бошқа кўринишлари талаб этилган.

«Қишлоқ қурилиш банк»

Кредит тўрт йилгача бўлган муддатга берилади, бошланғич тўлов миқдори 30%дан кам эмас. Фоиз ставкаси — шартнома асосида, имтиёзли даври — 6 ой.

«Туронбанк»

Кредитлар йиллик фоиз ставкаси бошланғич тўлов миқдоридан келиб чиқади. Агар тўлов миқдори 25%дан то 34%гача бўлса, у ҳолда ставка 28%; агар 35−50% бўлса, унда 26%; агарда 50%дан кўп бўлса, унда 24%.

«Ипак Йўли» банки

Бу ерда шарт ўзгарган. Кредитни 36 ойга олиш мумкин. Бошланғич тўлов 25%ни ташкил этади, фоиз ставкаси — 23,8%.

«Даврбанк»

Кредитлар 36 ойгача бўлган муддатга берилади. Фоиз ставкаси 19%, бошланғич тўлов 50%.

«Равнақ-банк»

Октябрь ойи билан таққослаганда шартлар ўзгарди. Эндиликда фоиз ставкаси 26%, кредитлар беш йилгача бўлган муддатга берилади. Максимал ставка — 32%.

«Ипотека-Банк»

Фоиз ставкаси 25%. Суммаси ва миқдори олдингидек қолди — ЭКИҲнинг 700 баробаригача. Кредит 1 йилгача бўлган муддатга берилади.

«Ориент Финанс» банк

Шартлар ўзгарди: автокредитлар 300 миллион суммадан кўп бўлмаган миқдорда 4 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Ставка бошланғич тўлов миқдорига боғлиқ: 25% бўлса, ставкаси 26%, 40% бўлганда — 25%, 50% ва ундан кўп бўлса — 24% бўлади.

«Ҳамкорбанк»

Октябрь ойи билан таққослаганда максимал муддат ўзгарди — эндиликда 48 ой эмас, балки 36 ойгача. Қолган шартлар олдингидек — ЭКИҲнинг 1000 баробаригача, минимал 30% бошланғич тўлов, минимал фоиз ставкаси 25%. Иккиламчи бозор автомобиллари учун шартлар бошқачароқ.

Манба: Mahalladosh.uz

  • Кўрилди
    21544
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Юлдашова Ирода 2020-03-26 18:54:27

Машинани нархини ошираверинглар шунга яраша 5-7 йилга кредит муддати хам узайтирилди де халк бош кутармиди охиратингни хам уйлайлар озгина ягона умидими Президетимиз чора куринг буларга.


Раьно2019-10-23 00:53:19

Банкларга борсанг ишинг битмайди ахмокона шартлар куйилган. Яшаш жойинге еки иш жойинг шахарда булсин , кафилинг якин кариндршинг булсин. Нега бунча кийин кредит олиш? Нима фарки бор кредитни кафил туламайдику?


Мирзохид2019-10-22 00:05:54

Шунча фикр билдирилибди лекин ким укиб ижобий натижа айтади. Банк ларда автокредитлар тухтатилган яна иш хакки ни куриб кредит ажратилади нима фарки бор тулашга имконияти бор.


Авазбек2019-10-02 14:42:46

Бошлангич толов 25-30% булса хам кредит фоизни 16% дан 3 йилга берса хам оддий халкка яхши боларди купчилик кийналган оилалар хам машина олиб минишар эди


Элёр2019-10-02 13:34:48

Качон 5йилик очилади 4йиллик хам булади лекин ойма ой туловни бир хил килиб бермиябди


Навруз2019-09-24 12:42:15

Бошланғич туловни 10 % қилиб хеч булмаганда 5 йил қилиш к.к шундагина озроқ булса хам имконият ошарди


Boys2019-08-26 16:41:39

Узбекистан давлатида чикадиган Хар Бир фойдалик казилмаларда жумладан Олтин Кумир Газ Уран ва х.к халкни улушини качон берасизлар шу кунгача хаммасини узиларга олиб колдилар. Хар Бир фукарога битадан машина текинга берсангиз хам камлик килади.


Нурбек2019-08-14 17:29:33

Бош туловсиз, фоизсиз булса, ойма-ой тулаб, 3 йил ёки 5 йилгача булса, халк хурсанд буларди узини эплаб олар эди. Хакикатдан хам куп давлатларга шунака.


Камол2019-08-12 09:54:31

Деярли куп давлатларда авто кредитлар бошидаги толовларсиз берилади. Нима учун бизда хам шу системани йулга куйса бумийдими? Бизнинг хам давлат ривожланиб бораётган булса. Фоиз ставкаларини тушириш, бошлангич туловларни йук килиш урнига кутаришни уйлавермасдан туширишни хам уйлаш керак. Яна гаров хам сурашади галати мошинаси бор одам гаровга мошинасини куйиб мошина олармиди.....


Ruslan2019-08-10 10:43:46

Boshlang'ich to'lov 50 60 %bo'lsa qancha foizdan to'g'ri keladi?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+