“Меҳр” инсонпарварлик операцияси – бағрикенглик ва олижаноблик ифодаси

30.05.2019, 12:02

“Меҳр” инсонпарварлик операцияси – бағрикенглик ва олижаноблик ифодаси

Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. 

Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

 

  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Akmaljon2019-06-02 17:53:21

Har qanday inson ham adashadi. Bu vatandoshlarimizni yurtiga qaytarib, tegishli ma'naviy va moddiy yordam berish, chinakam eng oqilona fikr bo'ldi. Ushbu ayollar va bolalarning oila sardorlarini ham (agar ular tirik bólsa) vatanga qaytarib qo'llab quvvatlash amalga oshirilsa jumladan, eng avvalo ularga ma'naviy yordam berilsa, men o'ylaymanki bu harakatlar ularda vatanga bo'lgan tuyg'uni oshiradi va bir umr shu jamiyat taraqqiyoti uchun xizmat qilishlariga turtki bo'ladi.


Илхом2019-05-30 13:42:16

Инсон каерда булмасин бари-бир Она тупрогини согинади, йиглайди.Бу айёллар болалари билан эрлари оркасидан бошка давлатга берган.Буларни хеч ким мажбур килиб хайдагани йук.Энди шунча азобни чекандан кейин узга давлатларга Она ватанга нима етсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+